Ким Чен Иннинг синглиси Шимолий Корея-АҚШ саммити бефойда эканини айтди
Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Иннинг синглиси, Корея Меҳнат партияси марказий қўмитаси бўлими бошлиғи ўринбосари Ким Ё Чжон АҚШ ва Шимолий Корея етакчиларининг учрашуви фақатгина Вашингтон учун кераклигини айтди.
“Аёнки, Шимолий Корея-АҚШ саммити кимгадир керак бўлса ҳам бу АҚШдир. Биз бундай ҳодисага [саммитга] мутлақ беҳуда ва бефойда ҳодиса сифатида қарашимиз керак”, деб айтган Ким Чен Иннинг синглиси.
Унинг айтишича, Пхеньяннинг бу борадаги фикри АҚШ “чуқур қарама-қаршилик ва ҳал қилинмаётган зиддиятлар” масаласида ўз сўзлаш оҳангини ўзгартирсагина ўзгариши мумкин.
Бундан ташқари, Ким Ё Чжон жорий йилда икки давлат етакчиларининг учрашуви ўтиши мумкинлигини рад этган.
Июнда Шимолий Корея ташқи ишлар вазири Ли Сон Гвон АҚШ ва Шимолий Корея муносабатлари “умидсизлик нуқтасига” етганини айтган.
Аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтон Трамп навбатдаги президент сайловлари арафасида Ким Чен Ин билан учрашув ўтказиши мумкинлигини айтган.
Бу орада Шимолий Корея ташқи ишлар вазирлигининг АҚШ бўйича департаменти бошлиғи Квон Чжон Гин икки давлат ўртасида саммит ўтиши мумкинлиги ҳақидаги гапларни асоссиз деб атаган.
Дональд Трамп ва Ким Чен Иннинг илк учрашуви 2018 йил 12 июнда Сингапурда бўлиб ўтганди. Унда Вашингтон томонидан Шимолий Корея хавфсизлиги кафолатланиши эвазига Корея яриморолини ядровийсизлаш бўйича келишувга эришилган.
2019 йил февраль охирида икки етакчи Ханойда бесамар якунланган яна бир учрашув ўтказган.
Улар кейинроқ Шимолий ва Жанубий Корея ўртасидаги чегара пункти Пханмунжомда учрашиб, музокараларни амалий даражада тиклашга келишиб олишган. Бироқ Швеция пойтахти Стокҳолмда икки давлат ишчи гуруҳлари ўртасида ўтган мулоқот натижа келтирмаган.
Мавзуга оид
14:22
АҚШ: КХДР аскарлари аллақачон Украинага қарши урушда қатнашмоқда
22:03 / 12.11.2024
АҚШ ҳукумати НУЖ бўйича баъзи маълумотларни ошкор қилиши мумкин
16:55 / 12.11.2024
Трамп миллионлаб мигрантларни депортация қилишни режалаштирмоқда — ОАВ
09:15 / 12.11.2024