Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ойлик йўл чипталарининг ишлатилмаган кунлари учун пул қайтариб берилади – Транспорт вазирлиги
Июль ойи учун харид қилинган ойлик йўл чипталари «Тошшаҳартрансхизмат» АЖнинг ойлик йўл чипталари ва жетонлар сотиш бўлими томонидан 1 августдан 10 августга қадар қайтариб олинади ва фойдаланилмаган кунлар учун пул маблағлари фуқароларга қайтарилади.
Транспорт вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Наврўз Аширматов 10 июлдан бошлаб автобуслар ҳаракати тўхтатилиши туфайли Тошкент шаҳри йўловчилари харид қилган ойлик йўл чипталари қайтариб олинишини маълум қилди.
«Тошкент шаҳридаги автобусларда ҳаракатланиш мақсадида июль ойи учун харид қилинган ойлик йўл чипталари «Тошшаҳартрансхизмат» АЖнинг ойлик йўл чипталари ва жетонлар сотиш бўлими томонидан 1 августдан 10 августга қадар қайтариб олинади ва фойдаланилмаган кунлар учун пул маблағлари фуқароларга қайтарилади», деди вазирлик вакили.
Шунингдек, вазирлик расмийси йўналишсиз таксилар учун «Тошшаҳартрансхизмат» АЖга тегишли 8та автобус саройида йўналишсиз таксилар ва автотранспортларини дезинфекция қилиш ишлари олиб борилишини эслатди.
Ўзбекистонда март ойида қатъий карантин жорий этилиши муносабати билан жамоат транспорти фаолияти тўхтатилганди. Июнь ойида «яшил» ҳудудларда жамоат транспорти фаолиятига айрим чекловлар билан рухсат берилди. Аммо махсус комиссиянинг 8 июлдаги қарори билан Ўзбекистонда 10 июлдан 1 августга қадар яна қатъий карантин жорий этилди ва жамоат транспорти фаолияти ҳам тўхтатилди.
Бундан аввалроқ, Транспорт вазирлиги 13 июлдан маҳаллий авиақатновлар ва поездлар ҳаракати чекланишини, 1 августгача бўлган муддат учун харид қилинган поезд чипталарининг пули тўлиқ қайтарилиши, авиачипталар эса 1 йил муддатга амал қилишини ҳам маълум қилди.
Мавзуга оид
11:55 / 04.06.2026
Чипта етишмовчилиги ва вагонлардаги санитар ҳолат – транспорт вазири темирйўлдаги муаммолар ҳақида
14:21 / 05.05.2026
Тошкент учун янги аэропорт қурилгач, ҳозирги аэропорт ёпилади
17:13 / 29.04.2026
Тошкентда йўловчиларга қўпол муомала қилган автобус ҳайдовчиси ишдан олинди
21:22 / 18.04.2026