Жамият | 22:37 / 10.07.2020
16230
2 дақиқада ўқилади

Сурхондарё вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Сурхондарё вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимига янги тайинлов амалга оширилди.

Вилоят ҳокими ўринбосари лавозимида ишлаб келган Холмамат Жўраевич Саматов бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан шу кунга қадар Ангор тумани ҳокими лавозимида ишлаб келган Усмон Янгибоевич Туропов вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Маълумот ўрнида, Усмон Туропов 1964 йилнинг 19 январида Шўрчи туманида туғилган. 1991 йилда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги — муҳандис-гидротехник.

Меҳнат фаолияти давомида Қумқўрғон тумани қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими бошлиғи ўринбосари, «Аму-Сурхон» ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари, Жарқўрғон тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари, Жарқўрғон тумани ҳокими, вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари, вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаган. 2018 йилдан Ангор тумани ҳокими лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Мавзуга оид