Зарафшонда 6 июль куни коронавирус аниқланган бемор 9 июль куни вафот этди
Зарафшон шаҳри ҳокимлиги 9 июль куни шаҳарда коронавирусдан илк ўлим ҳолати қайд этилгани ҳақида хабар берганди. Вазирлик ушбу маълумотни расман тасдиқлади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Навоий вилоятининг Зарафшон шаҳрида коронавирус инфекциясига чалинган бемор ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этгани ҳақида хабар берди.
«Навоий вилояти Зарафшон шаҳрида яшовчи 55 ёшли Ж.Ў. (эркак киши) 6 июль куни Covid-19 инфекциясига намуна топширган, шу куни Зарафшон шаҳридаги шифохонанинг реанимация бўлимига ётқизилган.
Унга Covid-19 инфекциясининг оғир кечиши, икки томонлама пневмония, нафас етишмовчилигининг 3-даражаси ташхиси қўйилган. У гипертония касаллиги, артериал гипертензия, юрак ишемик касаллиги, зўриқиш стенокардияси, семизлик каби ҳамроҳ касалликлар билан ҳам оғриган.
Касаллик ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги, ўпка артерияси тромбоэмболияси асорати билан кечган. Шифохонада беморнинг даволаниши давомида шифокорлар томонидан консультация қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган.
Бироқ шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этди», дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабарида.
Бу Ўзбекистонда коронавирус туфайли қайд этилган 52-ўлим ҳолати бўлди.
Шу вақтгача Тошкентда 29, Бухоро ва Наманганда 4, Жиззах, Самарқанд, Сурхондарё ва Навоийда 3тадан, Фарғона, Қашқадарё ва Қорақалпоғистонда биттадан ўлим рўй берди.
Мавзуга оид
18:29 / 22.10.2021
Ўзбекистонда ковид қурбонлари сони расман 1300га етди, ССВ кунлик ҳолатлар камаймаётганини маълум қилди
19:46 / 08.07.2021
Қонунчилик палатаси депутати коронавирус туфайли вафот этди
10:08 / 08.04.2021
Коронавирус: Сўнгги бир кунда 200га яқин ҳолат аниқланиб, бир бемор вафот этди
10:07 / 07.04.2021