ССВ матбуот хизмати хабарига кўра, сўнгги бир кунда Ўзбекистонда 398 кишида коронавирус инфекцияси аниқланган ва жами ҳолатлар сони 182 819тани ташкил этди.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 11 нафари Қорақалпоғистон Республикасида, 
  • 14 нафари Андижон вилоятида,
  • 10 нафари Бухоро вилоятида,
  • 13 нафари Жиззах вилоятида,
  • 4 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 2 нафари Навоий вилоятида,
  • 17 нафари Наманган вилоятида,
  • 40 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 11 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 6 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 25 нафари Фарғона вилоятида,
  • 19 нафари Хоразм вилоятида,
  • 83 нафари Тошкент вилоятида,
  • 143 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Касалликдан соғайганлар жами 178 695 (+376) нафарга етди:

  • Қорақалпоғистон Республикасида 16 нафар,
  • Андижон вилоятида 10 нафар,
  • Бухоро вилоятида 10 нафар,
  • Жиззах вилоятида 11 нафар,
  • Қашқадарё вилоятида 4 нафар,
  • Навоий вилояти 3 нафар,
  • Самарқанд вилоятида 36 нафар,
  • Сирдарё вилоятида 7 нафар,
  • Сурхондарё вилоятида 4 нафар,
  • Фарғона вилоятида 24 нафар,
  • Хоразм вилоятида 20 нафар,
  • Тошкент вилоятида 81 нафар,
  • Тошкент шаҳрида 150 нафар бемор тузалди.

Кун давомида 14 та пневмония ҳолати ҳам аниқланди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги пневмония бўйича статистик маълумотларни эълон қила бошлаган 5 июлдан буён 27,6 минг ҳолат қайд этилган, 26,1 мингга яқин одам соғайган.

Аввалроқ, ССВ ўрта аҳволдаги беморни даволаш 15 млн сўмга тушаётгани ва болаларни коронавирусга қарши эмлаш зарурлиги