«Баъзилар умуман пул тўламасди» – Трапм АҚШнинг НАТОдан чиқиши ҳақида гапирди
АҚШ президенти Дональд Трамп мамлакатнинг НАТОдан чиқиши ҳақида гапирди. Трамп бу ҳақда Washington Post нашрига берган интервьюсида айтган.
«Мен [АҚШ президентлигига] келган вақтимда давлатлар НАТОга 140 миллиард доллар тўларди, ҳозир бу кўрсаткич 400 миллиард долларга етди. НАТОнинг мақсади нима? Россия», деган Трамп Россияга қарши кўрилган чоралар ҳақида гапириб.
Айнан Трампнинг ташаббуси билан НАТО давлатларининг аъзолик бадали учун янги – ЯИМнинг 4 фоизи миқдорида чегара ўрнатилганди. Давлатлар эса ҳар йили ўз ЯИМнинг 2 фоизини альянснинг ҳисобига ўтказишга ундалган. Трамнинг Washington Post'га берган интервьюсида айтишича, давлатлар янада кўпроқ пул ўтказиши керак.
«Айтганча, 2 фоиз (ЯИМнинг икки фоизи) жуда кам. Мен келган вақтимда баъзи давлатлар умуман пул тўламасди, ҳозир улар тўлай бошлашди. Улар «Агар тўламасак, чиқиб кетасизми?» қабилида гапиришди. «Ҳа, чиқиб кетаман», дедим. Шунақа демасангиз, улар тўламайди ҳам», деган Трамп.
«НАТОдан чиқиб кетишни истайсизми?», деган саволга АҚШ президенти шундай жавоб берди: «Йўқ, чиқиб кетишни хоҳламайман, шунчаки қолганлар ҳам кўпроқ пул тўласа дейман», деган Дональд Трамп.
Мавзуга оид
20:43 / 12.11.2024
НАТО бош котиби Украинадаги можаро «траекториясини» ўзгартиришга чақирди
16:07 / 12.11.2024
Greenpeace: НАТО ҳарбий жиҳатдан Россиядан сезиларли даражада устундир
01:18 / 10.11.2024
Россиялик ўқитувчилар «НАТОдан ҳимояланиш учун» фолгадан қалпоқлар ясади
10:09 / 09.11.2024