Давлат хизматлари марказлари ва ФҲДЁ идоралари 10 июлдан онлайн шаклда ишлаётгани маълум қилинди
Давлат хизматлари агентлигининг хабар беришича, коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши кучайтирилган тартиб жорий этилиши муносабати билан 10 июлидан бошлаб давлат хизматлари марказлари ва ФҲДЁ идоралари онлайн шаклда ишлашга ўтказилган.
«Давлат хизматлари агентлиги ва агентликнинг Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлари бошқармаларига жисмоний ва юридик шахслардан мурожаатларни қабул қилиш ва улар билан ишлаш фақат электрон почта орқали амалга оширилади.
Давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатиладиган барча давлат хизматлари электрон шаклда my.gov.uz портали орқали онлайн тарзда ва фақат кечиктириб бўлмайдиган ҳолатлардагина идораларда амалга оширилади.
ФҲДЁ бўлимларида фуқароларни қабул қилиш ходимларнинг навбатчилиги асосида кечиктириб бўлмайдиган ҳолатлардагина (туғилиш ва ўлим ҳақидаги далолатнома ёзувларини қайд қилиш) ташкил қилинган дарча орқали амалга оширилади», дейилади расмий хабарда.
Агентлик фуқароларни барча биноларга киритиш фақат белгиланган навбат ва вақтга риоя этилган ҳолда ҳамда тиббий ниқоб тақилган, қўллар антисептик воситалар билан ювилган ва тана ҳарорати тепловизорлар орқали ўлчангандан кейин йўл қўйилиши, бино ташқариси ва ичида фуқаролар ўзаро масофа (2 метр) сақлашлари лозимлигини эслатиб ўтган.
Қайд этилишича, ушбу вақтинчалик чекловлар республика махсус комиссиясининг қарорига асосан татбиқ қилинмоқда.
Агентлик идоралардаги ходимлар меҳнатга таътилига чиқарилгани ва ходимларнинг бир қисми масофадан туриб ишлашга ўтгани сабабли идоралар фаолиятида айрим узилишлар бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган.
Мавзуга оид
07:30 / 15.03.2024
Ўзбекистонда икки ойда қанча никоҳ қайд этилгани айтилди
18:21 / 05.01.2024
Ўзбекистонда 2023 йили энг кўп қўйилган исмлар маълум қилинди
18:37 / 23.10.2023
Никоҳ, оила ва фуқаролик ҳолати далолатномасини қайд этиш соҳасидаги ҳужжатлар тизимлаштирилади
08:23 / 10.07.2023