ЖССТ қатъий карантиннинг қайтарилишига қарши чиқди
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти коронавирус тарқалиши олдини олиш учун қатъий карантин қайтарилишига қарши чиқмоқда, бироқ баъзи давлатларда бундай зарурат юзага келиши мумкинлигини истисно қилмаяти. Бу ҳақда ЖССТнинг соғлиқни сақлаш соҳасидаги фавқулодда вазиятлар бўйича дастури директори Майкл Райан айтиб ўтди.
“Биз қатъий карантин қайтарилишига қаршимиз, бироқ бу ягона чора бўлиши мумкин бўладиган вазиятлар юзага келиши мумкин”, деб айтган Райан.
“Биз ва кўплаб олимлар қатъий карантин тугаши билан ҳар доим касалликнинг янги ўчоқлари хавфи бўлиши, вирус тарқалишига имконият пайдо бўлишини айтганмиз”, деб таъкидлаб ўтган Райан ва ЖССТ статистикани кузатиб бориш учун доим карантинни секин-аста, босқичма-босқич бекор қилишни тавсия қилганини қўшимча қилган.
“Ҳозирда биз бу вирусни тўлиқ йўқ қила олишимиз эҳтимоли кам”, деб айтган ЖССТ вакили ва вирус ҳаттоки орол давлатларга ҳам қайтиши мумкинлигини истисно қилмаган.
“Бизни вирус авж олиши ва унинг тезда тарқалиши юз берадиган йирик кластерлар хавотирлантирмоқда. Улар янги ўчоқларни келтириб чиқариши мумкин”, деб айтган Райан. У бу вазиятни ўрмон ёнғинларига қиёслаган. “Қатъий карантиндан кейин касаллик авж олишларини синчков кузатиб, уларни тезкорлик билан бартараф этмоқ лозим”, деб таъкидлаб ўтган ЖССТ вакили ва вирус тарқалиши олдини олишдаги муҳим чоралар сифатида ижтимоий масофага риоя қилиш, ниқоблар тақиш ва таҳлиллар ўтказишни келтириб ўтган.
“Биз шу йўл билангина касалликнинг иккинчи тўлқини ва қатъий карантинга қайтишдан қочишимиз мумкин”, деб ўз сўзларини ниҳоялаган Райан.
Мавзуга оид
18:52 / 08.11.2024
Ҳар йили дунёда 1 миллиарддан ортиқ бола зўравонликка дучор бўлмоқда — ЖССТ
17:48 / 01.11.2024
Дунёдаги энг ҳалокатли инфекция номи маълум бўлди
17:08 / 30.10.2024
Дунёда силга чалиниш ҳолатлари ошди – ЖССТ
00:26 / 27.10.2024