58-ўлим: Тошкентда 53 ёшли аёл коронавирусдан вафот этди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкентда коронавирусга чалинган 53 ёшли аёл бемор ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этгани ҳақида хабар берди.
«Олмазор туманида яшовчи 53 ёшли М.К. (аёл) Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасида даволанган.
Унга Covid-19 оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Шунингдек, юрак ишемик касаллиги, стенокардия, гипертония ҳамроҳ касалликлари билан оғриган.
Хасталик ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги асоратлари билан кечган. Шифохонада беморнинг даволаниши давомида шифокорлар томонидан онлайн консультация ва консилиумлар қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган.
Бироқ шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этди», дейилади хабарда.
Бу Ўзбекистонда коронавирус туфайли қайд этилган 58-ўлим ҳолати бўлди.
Шу вақтгача Тошкентда 33, Бухоро, Сурхондарё ва Наманганда 4, Жиззах, Самарқанд ва Навоийда 3тадан, Фарғона, Қашқадарё, Хоразм ва Қорақалпоғистонда биттадан ўлим рўй берди. Ҳозирга қадар фақат Андижон ва Сирдарё вилоятларидагина вирус қурбонлари қайд этилмади.
Мавзуга оид
18:29 / 22.10.2021
Ўзбекистонда ковид қурбонлари сони расман 1300га етди, ССВ кунлик ҳолатлар камаймаётганини маълум қилди
19:46 / 08.07.2021
Қонунчилик палатаси депутати коронавирус туфайли вафот этди
10:08 / 08.04.2021
Коронавирус: Сўнгги бир кунда 200га яқин ҳолат аниқланиб, бир бемор вафот этди
10:07 / 07.04.2021