Жаҳон | 20:33 / 12.07.2020
16292
2 дақиқада ўқилади

Арманистон ва Озарбойжон чегарасида қуролли тўқнашув юз берди 

Арманистон ва Озарбойжон чегарада қуролли тўқнашув юз берганини маълум қилди. Томонлар ушбу ҳодисада бир-бирини айбламоқда. Озарбойжоннинг таъкидлашича, иккала томондан ҳам йўқотишлар бор, Арманистонда фақат рақиб кучлари талафот кўргани маълум қилинган.

Фото: РИА Новости

Бокуда маълум қилинишича, Арманистон қуролли кучлари чегаранинг Товуз туманидаги қисмида ўт очиш режимини бузган. “12 июль туш вақтидан бошлаб Арманистон қуролли кучлари бўлинмалари артиллерия қурилмаларидан позицияларимизни ўққа тутди. Иккала томондан ҳам йўқотишлар бор”, деб маълум қилинган Озарбойжон мудофаа вазирлигида. Боку томонидан 2 ҳарбий ҳалок бўлган, 5 ҳарбий яраланган

“Рақиб йўқотишга учради ва чекинди”, деб маълум қилинган ўз навбатида Арманистонда. Ереванда таъкидланишича, чегара Озарбойжон томондан бузилган. 

“Озарбойжон қуролли кучлари хизматчилари бизга тушунарсиз сабабларга кўра УАЗ автомобилида Товуз йўналишида давлат чегарасини бузишга уриниш амалга оширди. Арманистон томонининг огоҳлантиришидан кейин рақиб ҳарбийлари автомобилни ташлаб, ўз позицияларига қайтган”, дейилган Арманистон мудофаа вазирлиги хабарида.

Бироқ Ереваннинг таъкидлашича, шундан кейин Озарбойжон ҳарбийлари артиллерия қуролидан ўт очиб, Арманистондаги таянч пунктни эгаллаб олишга ҳаракат қилган. 

Мавзуга оид