Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Бухоро» - «Бунёдкор» ўйини қолдирилди. Суперлигада илк коронавирус ҳолати гумон қилинмоқда
Суперлига 9-туридан ўрин олган “Бухоро” — “Бунёдкор” учрашуви хавфсизлик нуқтаи назаридан номаълум муддатга қолдирилди, дея хабар бермоқда ПФЛ расмий сайти.
“Бунёдкор” клуби футболчиларидан бири вирус юқтириб олганликда гумон қилинмоқда. Шундан келиб чиқиб, футболчи алоҳида изоляцияга олинган. Эндиликда, “Бунёдкор” базаси дезинфекция қилинади ва жамоа аъзолари текширувдан ўтади. Ҳаммаси жойида бўлса, футболчилар клуб шифокори назоратида машғулотларни давом эттиришлари мумкин бўлади.
Шунингдек, бугун Наманганнинг “Навбаҳор” клуби футболчиларининг ҳолати ҳам текширувдан ўтказилади. Айни ҳолатга кўра, “Навбаҳор” футболчилари ўзларини яхши ҳис қилишмоқда ва уларда шубҳали аломатлар йўқ.
Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси мазкур ҳолатдан келиб чиқиб, Суперлига учрашувларининг кейинги режаларини ишлаб чиқади”, - дейилади расмий хабарда.
Мавзуга оид
15:20 / 13.06.2026
Эски сандиқдан топилган британча сурат: Дулси хоним излаган Боқижон Акрамов Бухоро ва Қашқадарёдан топилди
12:10 / 27.05.2026
Бухорода ЙТҲ содир қилган ҳайдовчи 10 суткага қамалди
18:54 / 26.05.2026
Тинтувдан сўнг йўқолган тиллалар – қидирувдаги собиқ терговчи ишида янги тафсилотлар пайдо бўлди
08:20 / 25.05.2026