Тошкентда 76 ёшли аёл коронавирусдан вафот этди. Жами ўлимлар сони 59тага етди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкентда коронавирус аниқланган 76 ёшли бемор ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этгани ҳақида хабар берди.
«Жорий йилнинг 7 июль куни Чилонзор туманида яшовчи 76 ёшли В.Т. (аёл) ва унинг ўғлида Covid-19 тасдиқланганидан сўнг уйига махсус тез тиббий ёрдам гуруҳи келган. Аммо беморда касаллик белгилари бўлса-да, шифохонада стационар ҳолатда даволаниш рад этилган.
11 июль куни беморнинг аҳволи оғирлашганлиги сабабли Зангиота туманидаги юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган. У ерда унга Covid-19’нинг оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган.
Беморда юрак ишемик касаллиги, зўриқиш стенокардияси, гипертония касаллигининг 2-даражаси, юрак ва бош мия томирлари атеросклерози, дисциркулятор энцефалопатиянинг 2-даражаси, 12 бармоқли ичак яраси касаллиги каби ҳамроҳ касалликлари бўлган.
Шифохонада беморнинг даволаниши давомида шифокорлар томонидан онлайн консультация ва консилиумлар қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган.
Бироқ шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этди», дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабарида.
Бу Ўзбекистонда коронавирус туфайли қайд этилган 59-ўлим ҳолати бўлди.
Шу вақтгача Тошкентда 34, Бухоро, Сурхондарё ва Наманганда 4, Жиззах, Самарқанд ва Навоийда 3тадан, Фарғона, Қашқадарё, Хоразм ва Қорақалпоғистонда биттадан ўлим рўй берди. Ҳозирга қадар фақат Андижон ва Сирдарё вилоятларидагина вирус қурбонлари қайд этилмади.
Мавзуга оид
18:29 / 22.10.2021
Ўзбекистонда ковид қурбонлари сони расман 1300га етди, ССВ кунлик ҳолатлар камаймаётганини маълум қилди
19:46 / 08.07.2021
Қонунчилик палатаси депутати коронавирус туфайли вафот этди
10:08 / 08.04.2021
Коронавирус: Сўнгги бир кунда 200га яқин ҳолат аниқланиб, бир бемор вафот этди
10:07 / 07.04.2021