Трамп «Россия иши» бўйича айбланган дўстини кечирди. Уни қонун устуворлигини бузганликда айблашмоқда
АҚШ президенти Дональд Трамп ўзининг собиқ маслаҳатчиси Рожер Стоуннинг жазосини енгиллаштирди. Бу ҳақда Оқ уйнинг бу борадаги баёнотида айтилган.
Баёнот суд Стоунни қамоққа олиш бўйича илтимосини рад этганидан сўнг эълон қилинган. Трамп собиқ ёрдамчиси қамоққа олинишидан бир неча кун олдин жазони енгиллаштирди. Оқ уй баёнотида Стоун шундоғам кўп жабрлангани айтилган: «Рожер Стоунга бу ишдаги бошқа одамларга бўлгани каби ноҳақ муносабатда бўлишди. У энди озод инсон», дейилган хусусан баёнотда.
Февраль ойида Трампнинг дўсти ва собиқ маслаҳатчиси бўлган Рожер Стоун 40 ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилинганди. Трамп ўшандаёқ судни қайтадан ўтказишни ва керак бўлса бу жараёнга аралашишга тайёрлигини билдирганди. Стоун Конгрессда Россиянинг 2016 йилги АҚШ сайловларига аралашгани иши бўйича ёлғон кўрсатма берганликда айбдор деб топилганди.
Оқ уйда Стоун Трампга қарши олиб борилган ҳаракатлар қурбони бўлгани айтилмоқда. Трамп ҳам буни тасдиқлаган: «Мен уни кечириш ҳақида ўйлаб кўраман, Рожер Стоунга нисбатан жуда кўпчиликка бўлгани каби ноҳақлик қилишди», деганди президент. Маълум бўлишича, Трамп жазони бутунлай бекор қилолмайди ва у фақат енгиллаштирилади.
Президентнинг авфи Стоунни судланган деган «тамғадан» халос қилмайди, аммо шу орқали у қамоқдан қутулиб қолиши мумкин. Стоун «Россия иши» бўйича айбдор деб топилган Трампнинг олтинчи ёрдамчиси ҳисобланади. Бу авфи учун демократлар Трампни қонун устуворлигини бузишда айблашмоқда.
Трамп билан узоқ йиллардан буён дўст бўлган Рожер Стоун келаётган сешанба куни Жоржия штатидаги Жесупе қамоқхонасига олиб кетилиши керак эди, аммо унинг айтишича, Трамп жума куни қўнғироқ қилиб, жазоси енгиллаштирилгани ҳақида хабар берган. Маълумот учун, Стоун 2000 йилги президентлик сайловида қатнашган Трампга консультант бўлган.
Мавзуга оид
15:44
АҚШда жарроҳ робот видеога қараб операция қилишни ўрганди
14:22
АҚШ: КХДР аскарлари аллақачон Украинага қарши урушда қатнашмоқда
22:03 / 12.11.2024
АҚШ ҳукумати НУЖ бўйича баъзи маълумотларни ошкор қилиши мумкин
16:55 / 12.11.2024