Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«50 квадрат метргача бўлган жойда 5 нафардан кўп ходим ишлаши тақиқланади» – Пандемия даврида ишни қандай ташкил этиш керак?
Янги таҳрирдаги вақтинчалик санитария қоида ва меъёрларида COVID-19 пандемияси шароитида ишни қандай ташкил этиш бўйича алоҳида нормалар белгилаб берилди.
Янгиланган санитария қоидаларига кўра ходимларнинг ижтимоий масофага мослигини таъминлаш учун бир вақтнинг ўзида битта хонада бўлиш мумкин бўлган ходимлар сони хонанинг ҳажмидан келиб чиқиб аниқланади. Унга кўра:
– 50 квадрат метргача - 5 кишидан ошмаслиги керак;
– 100 квадрат метргача - 10 кишидан кўп бўлмаган;
– 200 квадрат метргача - 25 кишидан ошмайди;
– 200 квадрат.метрдан ортиқ - 50 кишидан ошмайди. 4.7. Ишчилар қуйидагиларга риоя қилишлари керак:
– ЖССТ тавсиялари асосида қўллар гигиенасига амал қилиш – қўлларни камида 20 сония давомида совун ва сув билан ювиш;
– спиртга асосланган қўл санитария воситаларини тез-тез ишлатиш;
– нафас олиш гигиенаси (йўталаётганда ёки аксирганда оғзингиз ва бурнингизни дастрўмолча ёки букилган тирсак билан ёпинг, ишлатилган салфеткани ташланг ва қўлингизни ювинг);
– йўталиш ва аксириш каби нафас олиш касаллиги аломатлари бўлган ҳар бир киши билан яқин алоқадан сақланинг;
– қўлқоплардан фойдаланиш қоидаларига риоя қилинг.
Ходимлар (ишчилар) томонидан ишлатиладиган қўлқопларни тез-тез алмаштириш керак, қўлларни қўлқоплар алмаштиришда ва уларни ечгандан кейин ювиш керак (қўлқоп кийиб юриш давомида қўлларнинг юзасида бактериялар тўпланиши мумкин).
Ходимлар (ишчилар) қўлқоп кийган ҳолда оғиз ва кўзларга тегмасликлари керак. Қўлларни тозалаш воситаларини қўшимча чоралар сифатида ишлатиш керак, аммо қўлларни ювиш ўрнини босмаслиги керак. Агар маъмурият меҳнат жараёнини вахта тартибида ташкил этса, ишчиларни яшаш жойлари махсус мослаштирилмаган санитария-маиший ёки бошқа биноларга жойлаштирилиши қатъиян ман этилади.
Иш берувчи барча ишчиларни бир сменада (14 кундан ортиқ бўлмаган) турар жойни ушбу мақсад учун мўлжалланган жойда (ётоқхона, махсус жиҳозланган вагон ёки ижарага олинган меҳмонхоналар, ётоқхоналар яқинида ижарага бериш ва ҳоказо, ижтимоий масофа қоидаларига биноан) ташкил этади.
Агар ишни вахта тартибига ўтказиш имконияти бўлмаса, иш берувчи ишчиларни иш жойидан яшаш жойига етказиш ва олиб келиш учун махсус транспорт воситалари билан, шахсий транспорти бўлмаган одамлар мулоқотини минималлаштириш учун иш жойига (ва ишдан) махсус транспортда муайян нуқталардан олиб кетиш (тушириш) билан таъминлаши керак.
Транспорт воситалари ҳар бир йўловчилардан тўлиқ бўшатилганидан кейин дезинфекция қилиниши керак. Навбатчиликдаги махсус транспорт воситаларида, ходимларни ташиш пайтида, йўловчиларни шахмат усулида ва “гуруҳ тамойили" (цех, участка, смена ва бошқалар) асосида жойлашишини таъминлаб, ижтимоий масофани сақлаш шарт. Автобусларидаги ўриндиқларни 100 фоиз тўлдирган ва турган ҳолда ходимларни ташиш тақиқланади.
Эслатиб ўтамиз, ушбу вақтинчалик санитария қоида ва меъёрлари COVID-19 инфекцияси тарқалиши бўйича эпидемиологик вазиятни кескинлашуви даврида ишчи ва ходимларни саломатлигини ҳимоя қилиш учун мақбул меҳнат шароитини ва меҳнат жараёнини ташкил этиш билан атроф муҳитни ҳамда меҳнатни муҳофаза қилишга қаратилган профилактик тадбирларини амалга ошириш мақсадида ишлаб чиқилган.
Улар давлат идоралари ва ташкилий – ҳуқуқий, мулкчилик шаклидан ва идоравий бўйсунувидан қатъий назар бошқа ташкилотларга қўйиладиган гигиеник талабларни белгилайди, Ушбу санитария қоидалари юридик шахс ташкил этмасдан фаолият юритувчи якка тартибдаги тадбиркорларга хам тааллуқли бўлиб, барча ташкилотлар томонидан бажарилиши мажбурийдир. Ташкилот раҳбари санитария қоидаларига риоя этиш бўйича шахсан жавобгар ҳисобланади.
Санитария қоидаларини бузганлик Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда интизомий, маъмурий ва жиноий жавобгарликни келтириб чиқаради.
Мавзуга оид
20:49 / 29.05.2026
Россия Ўзбекистоннинг 10 та корхонасига сабзавот ва меваларни олиб киришни тақиқлади
08:45 / 20.05.2026
Ўсимликлар карантини агентлиги директори янги вазифага ўтди
19:09 / 11.05.2026
Россияда ўзбек асаларилари ортилган юк машинаси бир ойдан бери қидирилмоқда
21:55 / 26.04.2026