Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Озарбойжоннинг собиқ мудофаа вазири оммавий тартибсизликларга чақиргани учун ҳибсга олинди
Озарбойжонда собиқ мудофаа вазири Рагим Газиев ҳибсга олинди. У иғвогарликда ва давлатга қарши чақириқларда айбланмоқда. Бу ҳақда Озарбойжон давлат хавфсизлик хизматига таяниб Vesti.az нашри маълум қилди.
Собиқ мудофаа вазирининг ҳибсга олиниши Арманистон қуролли кучлари билан қуролли тўқнашувлар авж олган вақтда юз берди. Давлат хавфсизлик хизматида маълум қилинишича, Озарбойжондаги миллатга қарши кучлар барқарорликни издан чиқаришга, армияни обрўсизлантиришга, ҳокимият идораларини ёмонотлиқ қилишга ҳаракат қилган. Улар ижтимоий тармоқларда ваҳима кўтаришган, текширилмаган ахборот тарқатишган ва давлатга қарши чақириқлар билан чиқишган.
Хусусан, ҳибсга олинган собиқ вазир Рагим Газиев фуқароларни мамлакат мудофаа қобилиятини заифлаштирувчи ҳаракатларга, оммавий тартибсизликлар уюштиришга ва давлат идораларини эгаллаб олишга чақирган.
Аввалроқ Озарбойжон ва Арманистон чегарасида қуролли тўқнашув юз берганди. Тўқнашувлар ҳанузгача давом этмоқда. Озарбойжон ўз томонидан 4 киши ҳалок бўлганини, Арманистон эса 2 киши яраланганини маълум қилган.
Газиев Озарбойжон мудофаа вазири лавозимини 1992-1993 йилларда, Арманистон билан Тоғли Қорабоғ учун ҳарбий ҳаракатлар борган вақтда эгаллаган. Ҳокимият тепасига Гейдар Алиев келгандан кейин у ва Газиев ўртасида ихтилоф юзага келган. Кейинроқ Газиев давлатга хиёнат қилишда айбланиб, ўлим жазосига ҳукм қилинган. Бироқ ушбу жазо умрбод қамоқ жазосига алмаштирилган ва Газиев 2005 йилда ПАСЕ талаби билан афв этилган.
Мавзуга оид
10:19 / 22.04.2026
Марказий Осиё ва Озарбойжон етакчи аёллари устувор вазифаларни муҳокама қилди
22:26 / 20.04.2026
Арманистонда 10 тоннага яқин Nestle болалар озуқаси йўқ қилинди
19:20 / 15.04.2026
Россия ва Озарбойжон AZAL самолёти ҳалокати оқибатлари «ҳал этилганини» эълон қилди
19:05 / 14.03.2026