Жамият | 12:35 / 13.07.2020
8459
2 дақиқада ўқилади

«Ёшлар карантинга риоя қилмаяпти» – мутахассис Тошкент шаҳрида аҳоли орасида касалланиш кўпайганига изоҳ берди

Тошкент шаҳрида аҳоли орасида касаллик ҳолатларининг кўпайиб кетганига сабаб фуқаролар, асосан ёшлар карантин қоидаларига риоя этмаяпти.

Тошкент шаҳри санитария-эпидемиологик осойишталик маркази бош шифокори ўринбосари Ботир Қурбонов АОКАда ўтказилган брифингда Тошкент шаҳрида касалланиш ҳолатлари кўпайиб кетганига изоҳ берди.

«Аҳоли орасида касаллик ҳолатлари кўп кузатилаётганига сабаб фуқароларимиз, асосан ёшлар карантин қоидаларига риоя этишмаяпти. Ниқобларни тўғри тақмаслик, ижтимоий масофаланишга риоя қилмаслик, ёшларнинг кечки пайтда маҳаллаларда тўпланиб биргаликда вақт ўтказиши каби ҳолатлар кузатилмоқда. Мана шу омиллар таъсирида Тошкент шаҳрида аҳоли орасида касаллик ҳолатларининг аниқланиши кескин кўтарилиб кетди», дея Бобур Қурбоновнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Мутахассиснинг сўзларига кўра, Тошкент шаҳрида аҳолидан коронавирусга тест қабул қилиш учун дастлаб 5та пункт, кейинчалик яна 5та қўшимча пункт ташкил этилган бўлиб, ҳозирда 10та пунктда коронавирусга тест олинмоқда. Шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Тошкент шаҳридаги 6та нодавлат тиббиёт муассасасига коронавирусга тетс олиш учун рухсат берилган.

Аввалроқ Тошкент шаҳрида COVID-19'га тест олинадиган санитария-эпидемиологик осойишталик марказлари ҳақида маълумот берилган эди.

Мавзуга оид