«13та объектга ўт кетган» – ФВВ Ёзёвондаги ёнғин тафсилотларини маълум қилди
13 июль куни Telegram каналларида Фарғона вилоятининг Ёзёвон туманидаги ёнғин акс этган видеолар тарқалганди. ФВВ матбуот хизматининг хабар беришича, ёнма-ён жойлашган 13 та объектга ўт кетган. Ёнғин натижасида жароҳат олганлар ва қурбонлар йўқ.
«13 июль куни соат 00-25 да Ёзёвон тумани Мустақиллик кўчасида жойлашган чойхона, савдо дўконлари, чевархона ҳамда маиший хизмат кўрсатиш шохобчаларида жами 200 кв.м ёнғин содир бўлди. Натижада дўконларнинг ички ва том қисми ёнган.
Ёнғин-қутқарув жанговар бўлинмалари манзилга соат 00:30 да етиб бориб, 00-50 да ўраб олиниб, 02-00 да батамом ўчирилган ҳамда ёнғинга туташ бошқа бинолар сақлаб қолинган. Ёнғин жойига 7 та ёнғин ўчириш экипажлари жалб қилинган. Ёнғиндан 800 кв.м майдон сақлаб қолинган», дея ФВВ матбуот хизмати раҳбари Мурод Содиқовнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Мурод Содиқовнинг қўшимча қилишича, ёнғин натижасида 4та маиший хизмат кўрсатиш шохобчаси, 4 та чевархона, 3 та савдо дўкони, 1 та чойхона ва 1 та сомсахона ёнган. ФВВ мулозими ижтимоий тармоқларда тарқалган айрим видеоларда айтилганидек, 13та объектга туташ бўлган масжид ёнғиндан деярли талафот кўрмаганини таъкидлади.
«Айни пайтда ёнғин сабаблари ва ёнғиндан келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда», дейилади вазирлик хабарида.
Мавзуга оид
15:57 / 07.11.2024
Ис гази қандай қилиб инсонлар ўлимига сабаб бўлади? ФВВ масъули изоҳ берди
20:33 / 14.10.2024
Ўзбекистон ФВВ кунлар совиши туфайли огоҳлантириш билан чиқди
10:55 / 22.09.2024
Катта Чимён тоғида адашиб қолган тўрт киши қутқарилди
17:03 / 11.09.2024