Спорт | 03:00 / 14.07.2020
6866
2 дақиқада ўқилади

Ла Лига. «Реал» сафарда «Гранада»ни мағлуб этиб, чемпионликка жуда яқин келди

Фото: Reuters

Испания чемпионати 36-тури доирасида чемпионлик учун кураш олиб бораётган «Реал» сафарда «Гранада» устидан қийин ғалабага эришиб, соврин сари яна бир муҳим қадамни ташлади.

Учрашувнинг 10-дақиқасида Менди ҳисобни очган бўлса, 6 дақиқа ўтиб Бензема ўз номини таблога ёзиб қўйиб, фарқни иккитага етказган ҳолда мавсумдаги 19-голини киритди.

Мезбонлар 50-дақиқада Мачиснинг голи эвазига баҳсга интригани қайтаришди. Бироқ ўйин якунига қадар Зинеддин Зидан жамоаси муҳим бўлган ғалабани сақлаб қолди ва чемпионат тугашига 2 тур қолганида энг асосийси таъқибчиси «Барселона» билан фарқни яна 4тага етказиб қўйди. Ушбу ғалаба Мадрид клубининг кетма-кет 9-ғалабаси бўлди.

Турнир жадвалида 1-ўриндаги «Реал»да 83, «Барса»да эса 79 очко мавжуд бўлиб, навбатдаги турда Ла Лигада чемпионлик масаласи узил-кесил ҳал бўлиши мумкин.

Ла Лига. 36-тур. 13 июль

Гранада – Реал Мадрид 1:2

Голлар: 0:1 – 10 Менди, 0:2 – 16 Бензема, 1:2 – 50 Мачис.
Гранада – Руй Силва, Дуарте, Диас (Пуэртас, 46), Херман Санчес, Фулькье (Монторо, 55), Азиз, Жил Диаш, Вико (Этеки, 75), Эррера (Антоньин, 75), Мачис (Кейбаши, 85), Фернандес.
Реал Мадрид – Куртуа, Рамос, Менди, Карвахаль, Варан, Каземиро, Кроос, Иско (Родриго, 64), Модрич, Вальверде (Асенсио, 64), Бензема.

Усмон Ибодов
Тайёрлаган Усмон Ибодов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид