Light | 15:06 / 14.07.2020
12011
2 дақиқада ўқилади

Сизни ўзгаришга мажбур қилувчи оригинал ижтимоий постерлар

Оригиналлик, креатив ёндашув – фақатгина тижорий эмас, балки турли умумбашарий ва маънавий принципларга чақирувчи ижтимоий рекламалар учун ҳам қўлланса, уларнинг самарадорлиги бир неча каррага ортади.

Қуйида ноодатий тарзда ишланган ижтимоий реклама постерлари жамланмасини тақдим этамиз.

Colgate фирмаси томонидан ишланган сувни тежашга чақирувчи ижтимоий реклама: «Сиз тиш юваётиб, икки дақиқада сарфлаб юборадиган сув кимнингдир икки кунлик эҳтиёжини қондириши мумкин».

«Тезлик – ўлимга олиб боради». Автомобил тезлигини ошириш норасидалар ҳаётига зомин бўлиши мумкин.

«Очларни тўйдириш қийин эмас». Муҳтожларга кўмак бериш заруратини эслатиб турувчи постер.

Машина бошқараётганда телефонда суҳбатлашиш ҳалокатли бўлиши мумкин. Эри автомобиль бошқариб кетаётганини билса-да, суҳбатни тугатишга шошилмайдиган рафиқаларга мўлжалланган постер.

Ҳимоя камарини тақинг умрингизга эрта нуқта қўйманг.

Метрода ҳомиладор ва ёш болали аёллар, кексаларни кўрганда кўзини юмиб, ўзини ухлаганга соладиганлар учун эслатма. «Соқол қўйиш сени ҳақиқий эркакка айлантириб қўймади».

Чиқиндини пайқаш учун у қанчалик катта бўлиши керак?!

Сув ресурсларини авайлашга чақирувчи постер.

Чекиш фашизмдан ҳам кўра кўпроқ ўлимга сабаб бўлиши мумкин.

Баъзи муаммоларни яшириб бўлмайди. Аёлларга нисбатан зўравонликдан огоҳликка чақирувчи постер.

Табиатга зарар етказиш – ҳаётларга зарар етказиш демак.

Донор бўлишни тарғиб қилувчи реклама. «Ҳаммада бир яхшилик бор». (Ҳатто Ҳитлерда ҳам). ​​​​

Мавзуга оид