Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Субсидия асосида ташкил қилинган кооперативларда кузгача 30 минг тоннадан кўп маҳсулот етиштириш режалаштирилган – вазирлик
15 минг ишсиз фуқаро учун 8,2 минг гектар ер майдонида кооперативлар ташкил этилди, улар етиштирган маҳсулот ички ва ташқи бозорда сотилиши режалаштирилмоқда.
Бугун, 14 июль куни АОКАда бўлиб ўтган онлайн брифингда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги бошқарма бошлиғи Шуҳрат Пўлатов бандликни таъминлаш бўйича қилинаётган ишлар ҳақида маълумот берди.
Вазирлик расмийсининг маълумот беришича, жорий йилнинг 1 июль ҳолатига кўра, республика бўйича 8,2 минг гектар ер майдонида 318та кооперативлар ташкил этилган. Уларга 15 минг нафар ишсиз, кам таъминланган ва камбағал оила аъзолари бириктирилган. Кооперативларнинг устав фондига аъзолик улуши сифатида 33,2 миллиард сўм субсидия ажратилган.
«Йил якунига қадар кооперативларда 30,8 минг тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштирилиши режалаштирилган. Жумладан, 15,2 минг тонна полиз маҳсулотлари, 678,8 тонна картошка, 377,1 тонна пиёз, 5,7 минг тонна помидор ва бодринг, 15,4 тонна кўкат, 2,8 минг тонна дуккакли ва бошқа маҳсулотлар етиштирилиши кутилмоқда», деди Шуҳрат Пўлатов.
Қайд этилишича, айни пайтда Сурхондарё, Жиззах, Андижон, Наманган, Фарғона ва Қашқадарё вилоятларида ташкил этилган кооперативларда сабзавот ва полиз маҳсулотлари ҳосилини йиғиштириб, ички ва ташқи бозорларда сотиш бошлаб юборилган.
Бундан ташқари, шахсий томорқаларни ривожлантириш учун 24 800 нафар кам таъминланган, айниқса, даромад манбайига эга бўлмаган оилаларга енгил типдаги иссиқхона қуриш, шахсий ва дала томорқасида экишга уруғлар ва кўчатлар ҳамда суғориш воситаларини харид қилиш учун 54,6 миллиард сўм субсидия берилган.
«Яна 3 минг нафар тадбиркорлик қилишни хоҳловчи ишсиз фуқароларга давлат рўйхатидан ўтиш, кредит олишда суғурта полиси тўлови учун 640,2 миллион сўм субсидия берилди», дея қўшимча қилди Шуҳрат Пўлатов.
Мавзуга оид
11:46
Жаҳон банки Ўзбекистонга қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш учун 150 млн доллар ажратади
18:05 / 16.06.2026
“Э, онангни... 11 гача ёпмасанг, тиқиб юбораман!” — Музработда фермерлар ҳақоратланди
09:06 / 03.06.2026
Ўзбекистон Афғонистонга қишлоқ хўжалиги уруғликларини беғараз етказиб берди
20:28 / 14.05.2026