Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жамият | 08:26 / 14.07.2020
13946
1 дақиқада ўқилади
Тошкентда пиёдалар йўлкаси бўйлаб ногиронлар учун йўлка ва велойўлаклар барпо этилмоқда — фото
Пойтахт Тошкент шаҳридаги асосий йўллар қатори пиёдалар йўллари тартибга келтирилмоқда, велойўлаклар ташкил этилмоқда, деб ёзади шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

Хусусан, қурувчилар ва ободонлаштириш тизими мутахассислари қатор кўчалар бўйлаб ободонлаштирилган, эни 1,5 метр бўлган пиёдалар йўлкаси, 0,8 метр кенгликдаги, махсус ногиронлар йўлкаси ҳамда 1 метр кенгликдаги велойўлакларни барпо этиш йўлида ҳаракатдалар.
Маълумот берилишича, бундай ишлар бугунги кунда:
- Ҳайдар Алиев кўчасининг Сарикўл кўчасидан Озарбойжон маданият марказигача бўлган 2 километрлик қисмида — 90 фоизга;
- Шаҳрисабз кўчасининг Катта Миробод кўчасидан Истиқбол кўчасигача бўлган 2,3 километр оралиғида — 50 фоизга;
- Истиқбол кўчасидан Нукус кўчасигача бўлган 1,6 километр масофада — 30 фоизга;
- Фарғона йўли кўчасининг Кичик автомобил халқа йўлидан Қўйлиқ бозоригача бўлган 7 километрлик қисмида 15 фоизга бажарилган.





Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлишМавзуга оид
16:28 / 13.06.2026
Тошкентда йўл талашган ҳайдовчи иккинчи ҳайдовчига таёқ билан ҳужум қилди
20:06 / 10.06.2026
Президент ҳузурида Ислом цивилизацияси марказининг фаолияти ва режалари кўриб чиқилди
16:55 / 09.06.2026
Бизнес-омбудсман Тошкентдаги рекламаларни бузишда қонуний йўл тутишга чақирди
10:25 / 09.06.2026