Деҳқонларнинг бозорга тўғридан тўғри киришига тўсиқ бўлаётган асосий муаммолар маълум қилинди
АОКАда бўлиб ўтган брифингда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаменти бўлим бошлиғи Фарҳод Очилов деҳқонларнинг маҳсулотларини бозорларда тўғридан тўғри сотиш имконига эга бўлиши учун қилинаётган ишлар ҳақида маълумот берди.
Масъул ходимнинг таъкидлашича, департамент томонидан деҳқонларни жиноий тажовузлардан ҳимоя қилиб, уларнинг деҳқон бозорларига тўғридан тўғри кириб келиши учун ҳаракат қилинмоқда.
«Деҳқонларга ўз маҳсулотларини сотишга имкон бериш учун «Даладан дастурхонга» тамойили асосида ишланмоқда. Бу механизмни жорий этишда 2та жиддий муаммога дуч келинди.
Биринчи муаммо йиллар давомида деҳқонлар онгида «Деҳқон - фақатгина маҳсулот етиштирувчи ва ўрткашга сотувчи бўғин» деган стереотип ўрнашиб қолгани бўлса, иккинчиси, деҳқонлар бюрократик ва жиноий элементлар сабабли бозорга кира олмагани туфайли уларда тадбиркорлик қобилияти шаклланмагани билан боғлиқ бўлган», деди департамент бўлим бошлиғи онлайн брифингда.
Фарҳод Очилов берган маълумотга кўра, бу муаммолар сабабли деҳқонлар етиштирган маҳсулотини истеъмолчига тўғридан тўғри сота олмасдан, арзон-гаровга ўртакашлар қўлига топшириб келган. Шунинг учун улгуржи бозорларда олибсотарлар қўлида сарсон бўлаётган деҳқонларга ўзлари истаган бозорида, тўғридан тўғри, агар хоҳлашса, юк машинасидан маҳсулотини сотишларига шароит яратиб берилди.
Қайд этилишича, илгари деҳқон етиштирган маҳсулотини ўртакашга 800 сўмга сотган ва бу маҳсулот устама билан истеъмолчига 2000 сўмга етиб борган бўлса, энди деҳқоннинг ўзи уни 1200 сўмдан сотиб, ўзи ҳам кўпроқ даромад қилмоқда, аҳоли ҳам арзон нархда сотиб олмоқда.
Бундан ташқари, пандемия шароитида озиқ-овқат маҳсулотлари етказилишини осонлаштириш, тамагирлик ҳолатларининг олдини олиш мақсадида ҳар бир блокпостда транспортларнинг тўсиқсиз ҳаракати учун «яшил йўлак»лар ҳам ажратилган.
Мавзуга оид
20:46 / 07.11.2024
Президент 10 та сел сув омбори қуриш ишларини бошлашни буюрди
19:07 / 07.11.2024
2025 йилда каналларни бетонлаштиришга 800 миллиард сўм ажратилади
18:21 / 07.11.2024
Президент сув таъминоти оғир туманларда суғоришни «ақлли тизимга» ўтказишни буюрди
20:28 / 01.11.2024