Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳиндистонда 300 миллиондан ортиқ киши карантинга олинди
Фото: Reuters
Ҳиндистонда бир неча юз миллион киши яна карантинга олинди. Мамлакатда касаллик юқтиришлар сони кескин ошмоқда, деб ёзади The Times.
Нашрнинг қайд этишича, 375 миллиондан ортиқ киши карантинга олинади. Бихар штатида аҳоли 15 кунлик карантинга олинади. Штатда охирги уч кун давомида кунига мингдан ортиқ зарарланиш ҳолатлари қайд этилмоқда.
Бундан ташқари, аҳолиси саккиз миллион кишини ташкил этувчи Бангалор шаҳри аҳолиси ҳам карантинга олинади. Шаҳарда июль бошига келиб касалликка чалинганлар сони 20 мингга етди.
Daily Mail нашрининг ёзишича, вирус юқтириш кўрсаткичининг кескин ўсишига июнь бошларида чекловларнинг олиниши сабаб бўлган.
Сўнгги маълумотларга кўра, Ҳиндистон коронавирус юқтириш ҳолатлари сони бўйича дунёда учинчи ўринга чиққан – мамлакатда касалликка чалинганлар 906,8 мингга етган, 24,3 минг киши вафот этган.
Мавзуга оид
08:35 / 27.04.2026
Амбаниларнинг 200 млрд долларлик бизнес империяси. Ҳаммаси қандай бошланганди?
20:13 / 25.04.2026
Ҳиндистонда сайёҳларга «сафари» пайтида телефондан фойдаланиш тақиқланди
10:35 / 24.04.2026
2026 йил тренди: туризм глобал рақобат майдонига айланди
10:15 / 24.04.2026