Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги эпидемиологик вазият муҳокама қилинмоқда
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида коронавирусга қарши курашиш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказмоқда.
«Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши ўтмоқда. Кун тартибида - Тошкент шаҳри ва пойтахт вилоятидаги кескин санитар-эпидемиологик вазият.
Йиғилишга сабаб – кейинги пайтда ушбу ҳудудларда кузатилаётган коронавирус инфекциясининг янги тўлқини ва ўлим ҳолатларининг кўпайиши, шунингдек, аҳоли томонидан тиббий хизматлар тезкорлиги ва сифати ҳамда дорихоналарда тиббиёт маҳсулотлари нархининг асоссиз ошаётгани бўйича кўплаб мурожаат ва шикоятлар тушаётгани», дейилади президент матбуот хизмати хабарида.
Маълумот учун, Ўзбекистонда пандемия даврида коронавирусдан касалланиш билан боғлиқ энг кўп ҳолатлар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳудудида қайд этилди. 15 июль ҳолатига кўра, бу ҳудудда 10496 ҳолат қайд этилган, 5392 киши тузалиб чиққан, 43 бемор вафот этган.
Мавзуга оид
17:40 / 27.01.2026
Тошкентда хавфсиз муҳитни яратиш бўйича «пойтахт намунаси» жорий этилади
16:33 / 27.01.2026
«Наркотик учун ойига ўртача 20−25 млн сўм сарфлаяпти» – президент ёшлар орасидаги гиёҳвандлик муаммоси ҳақида
13:38 / 27.01.2026
Ички ишлар вазири ўринбосари Зуфар Қурбонов танқидга учради
13:20 / 27.01.2026