Трамп маъмурияти хорижлик талабаларнинг визасини бекор қилмайдиган бўлди
Ҳарвард университети, Массачусетс технология институти ва қатор штатлар АҚШ президенти маъмуриятига қарши даъво аризаси киритганди.
Дональд Трамп маъмурияти ўқишлари онлайн шаклга ўтказиладиган олий ўқув юртларининг хорижлик талабаларини мамлакатдан чиқариб юбориш тўғрисидаги режасидан воз кечишга қарор қилди. Бу ҳақда Бостон суди федерал судьяси Эллисон Берроуз Оқ уй маъмуриятига қарши киритилган даъвони кўриб чиқиш доирасидаги йиғилиш бошланишида маълум қилди.
Аввалроқ АҚШ миграция ва божхона қонунчилигини назорат қилувчи бюроси (ICE) биринчи семестрда фақат онлайн таҳсил оладиган хорижлик талабалар АҚШни тарк этиши ёки ўқишини ҳеч бўлмаганда курсларнинг бир қисми кундузги шаклда ўтиладиган таълим муассасасига кўчириши кераклигини маълум қилганди.
Бу қарор қатор олий ўқув юртлари, хусусан, Жонс Ҳопкинс университети, Ҳарвард университети, Массачусетс технология институтининг норозиликларига сабаб бўлди ва улар қарорга қарши судга даъво аризаси берди.
Кейин эса АҚШнинг 17 штати ва Колумбия пойтахт округи талабалар визалари бўйича чеклов чораларини бекор қилишни талаб қилиб президент Дональд Трамп маъмуриятини судга берди.
Даъво аризаларида Трамп маъмуриятининг қарори "ўзбошимчалик" деб баҳоланган.
Мавзуга оид
14:22
АҚШ: КХДР аскарлари аллақачон Украинага қарши урушда қатнашмоқда
22:03 / 12.11.2024
АҚШ ҳукумати НУЖ бўйича баъзи маълумотларни ошкор қилиши мумкин
16:55 / 12.11.2024
Трамп миллионлаб мигрантларни депортация қилишни режалаштирмоқда — ОАВ
09:15 / 12.11.2024