Жамият | 00:47 / 15.07.2020
5458
2 дақиқада ўқилади

Енгил автомобиль эҳтиёт қисмларини божхонадан яширинча олиб ўтиш режаси иш бермади

Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати божхона қонунчилигининг бузилиши билан боғлиқ янги ҳолатлар бўйича маълумот берди.

Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси «Даут-ота» чегара божхона постига қўшни мамлакатдан кириб келган фуқаро Ж.Ж. бошқарувидаги «DAF» русумли юк автотранспорт воситаси постдаги инспекцион кўрик мажмуаси ёрдамида божхона назоратидан ўтказилди.

Натижада, мазкур автотранспорт воситасига тегишли йўл юк ҳужжатларида кўрсатилмаган, автотранспорт воситасига хуфёна яширилган, умумий қиймати 75,6 миллион сўмлик жами 779 дона енгил автотранспорт воситаси эҳтиёт қисмлари мавжудлиги аниқланди.

Яна бир ҳолатда, ушбу постга қўшни мамлакатдан кириб келган фуқаро Р.Ж. бошқарувидаги «DAF» русумли юк автотранспорт воситаси ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, автотранспорт воситасида божхона ходимининг оғзаки сўровида айтилмаган, йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган, умумий қиймати 7,6 миллион сўмлик 153 конвалютада жами 3825 дона «Конкор» номли дори воситалари борлиги аниқланди.

Бу ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид