Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дунёнинг энг бой мамлакатларидан бири мисли кўрилмаган инқирозга дуч келди
Сингапур ЯИМ жорий йилнинг иккинчи чорагида биринчи чоракка нисбатан 41,2 фоизга тушиб кетди. Мамлакат ҳукумати июнда коронавирус пандемияси шароитида бевосита ёрдам сифатида аҳолига 2,5 миллиард доллар маблағ йўналтирди.
Фото: Getty Images
Сингапур иқтисодиёти мисли кўрилмаган инқирозга дуч келди, бу йил мамлакат ЯИМ 4-7 фоизга қисқариши мумкин. Бу 1965 йилдан буён мамлакатдаги энг ёмон пасайиш бўлади, деб ёзади CNBC.
Прогнозларга кўра, яқин ойларда ишсизлик даражаси ва компанияларнинг банкрот бўлиш ҳолатлари ошади.
«Биз интиҳонинг ибтидосида эмас, тикланишнинг бошланғич босқичида турибмиз. У жуда секин кечади», — деди Сингапур пул-кредит бошқармаси бошқарувчи директори Рави Менон.
2021 йилда компания ва фуқаролар кўпроқ қарз олади, бу эса ўсишни янада секинлаштиради, деди Менон.
Сингапур ЯИМ жорий йилнинг иккинчи чорагида биринчи чоракка нисбатан 41,2 фоизга тушиб кетди. Мамлакат ҳукумати июнда коронавирус пандемияси шароитида бевосита ёрдам сифатида аҳолига 2,5 миллиард доллар маблағ йўналтирди. Иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш учун мамлакат ЯИМнинг 20 фоизи (70,3 миллиард доллар) ажратилди.
Мавзуга оид
17:42 / 18.12.2025
Ўзбек мигрантлари: уларнинг мамлакат иқтисодиётидаги ўрни қай даражада катта?
11:30 / 10.12.2025
Янгиланган прогноз: Ўзбекистон иқтисодиёти 7,5 фоизга ўсиши мумкин
18:15 / 17.11.2025
Қайта ҳисоботдан кейин Ўзбекистоннинг 2024 йилги ялпи ички маҳсулоти 121 млрд доллардан ошди
07:15 / 08.11.2025