Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Озарбойжон ва Арманистон чегарасида яна тўқнашувлар бошланди
Озарбойжон мудофаа вазирлигининг маълумот беришича, Агдам, Дондар Гушчу ва Вахидли қишлоқлари йирик калибрли қуроллар ва миномётлардан ўққа тутилган.
Озарбойжон мудофаа вазирлиги Озарбойжон-Арманистон чегарасида жанглар яна бошланганини хабар қилди.
"16 июль тонгидан бошлаб Арманистон қуролли кучлари бўлинмалари Товуз районидаги Озарбойжон-Арманистон чегара участкасидаги Озарбойжон армияси позицияларига ҳужум қилишга уринди", - дейилади хабарда.
Мудофаа вазирлигининг маълумот беришича, Агдам, Дондар Гушчу ва Вахидли қишлоқлари йирик калибрли қуроллар ва миномётлардан ўққа тутилган.
"Айни вақтда ушбу йўналишда жанг давом этмоқда. Оператив ҳолат Озарбойжон армияси бўлинмалари назорати остида", - дейилади мудофаа вазирлиги томонидан.
Ўз навбатида, Арманистон мудофаа вазирлиги Озарбойжон бўлинмалари қўпорувчилик уюштиришга урингани, сўнгра чегарадош Айгепар ва Мовсес қишлоқларини ўққа тутганлигини маълум қилди.
Арманистон-Озарбойжон чегарасида қуролли тўқнашувлар 12 июль куни бошланганди.
Мавзуга оид
17:20 / 02.07.2026
Исроилнинг Туркияга босими: геноцидни яшириш учун бошқаларни айблаш сиёсати
14:14 / 22.06.2026
Озарбойжон элчисига «Меҳнат шуҳрати» ордени топширилди
19:01 / 16.06.2026
Шавкат Мирзиёев Озарбойжон бош вазири билан ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди
09:45 / 15.06.2026