Туркия суди мухолиф партия етакчисининг Эрдўғанга 52 минг доллар тўлаши кераклиги тўғрисида ҳукм чиқарди
Камол Қиличдорўғлу 2017 йил ноябрда парламентдаги чиқишида Эрдўған ва унинг оила аъзолари Британиянинг Мэн оролидаги компанияларга йирик миқдорда пул ўтказганини тасдиқловчи ҳужжатларни кўрсатганди.
Туркия суди халқ-республика мухолиф партияси етакчиси Камол Қиличдорўғлу мамлакат президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған ва унинг қариндошларига 369 минг лира (52 минг доллар) тўлаши кераклиги тўғрисида ҳукм чиқарди, деб хабар берди NTV телеканали. У мамлакат етакчисини молиявий фирибгарликда айблаганди.
Суд Қиличдорўғлу тақдим этган ҳужжатлар ҳақиқийлигини эътироф этди, аммо пул ўтказмалари қонуний тарзда амалга оширилганини таъкидлади.
Қиличдорўғлу 2017 йил ноябрда парламентдаги чиқишида Эрдўған ва унинг оила аъзолари Британиянинг Мэн оролидаги компанияларга йирик миқдорда пул ўтказганини тасдиқловчи ҳужжатларни кўрсатганди.
Эрдўған ва унинг адвокатлари ҳужжатларни қалбаки, Қиличдорўғлунинг баёноти эса ичиқоралик эканлигини айтган ҳамда уни судга берганди.
Президент маънавий зарар учун Қиличдорўғлудан 1,5 млн лира (300 минг доллардан ортиқ) талаб қилган.
Мавзуга оид
08:48 / 09.11.2024
Кўп квартирали уйларни бошқариш органи қарзни судда ундиришда олдиндан давлат божини тўлашдан озод қилинди
16:43 / 06.11.2024
Эрдўған туркийзабон давлатларни умумий алифбога ўтишга чақирди
19:12 / 31.10.2024
“Халқимизнинг соддалиги сабаб бўлмоқда”— Тошкент шаҳар суди раиси Panorama Airways ишига тўхталди
14:10 / 31.10.2024