Илк лавозимга тайинланган 22 нафар судья қасамёд қилди
Ўзбекистон Республикаси Олий судида навбатдан ташқари бўлиб ўтган Пленумда илк бор лавозимга тайинланган судьялар қасамёд қабул қилишди. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати хабар бермоқда.
Видеоконференцалоқа режимида ўтказилган тадбирда вилоят судлари раислари, судьялар ва масъул ходимлар иштирок этди.
Тадбирда илк бор судьялик лавозимига тайинланган 22 нафар судьянинг қасамёди эшитилди.
Олий суд судьяси, Пленум котиби И.Алимов илк бор судьялик лавозимига тайинланган судьялар ва уларнинг меҳнат фаолиятига оид маълумотларни ўқиб эшиттиргач, судьялар қасамёд қилишга киришди.
– Бугун Сизнинг ҳаётингизда унутилмас кун, – деди Олий суд раиси ўринбосари И.Муслимов. – Сиз бугун – суд ҳокимиятининг Олий органи Олий суд Пленумида, давлатимизнинг байроғи олдида тантанали равишда қасамёд қабул қилдингиз. Ишонаманки, бугун қабул қилган қасамёдингиз мазмун-моҳиятини тўла англаб етиб, олдингизга қўйилаётган талабларга фаолиятингиз давомида қатъий амал қилиб, муҳтарам Президентимизнинг, Судьялар олий кенгаши ва Олий суднинг билдирган юксак ишончини тўлиқ оқлайсиз, бу шарафли ишда сизларга муваффаққият тилайман.
– Жудаям ҳаяжондаман, – дейди илк бор судьяликка тайинланган судья Н.Зияева, – кўп йиллар Олий судда меҳнат қилдим. Мана бугун судьялик мақомига эришдим. Бундан хурсандман. Зиммамга юклатилган вазифаларни ҳалол ва виждонан бажаришга, одил судловни фақат қонунга бўйсунган ҳолда амалга оширишга, холис ва адолатли бўлишга ҳаракат қиламан.
Тадбирда сўзга чиққан ота-оналардан вакил Ҳайдарали Муҳамедов илк марта тайинланган судьяларга ўз фаолиятларида фақат қонунга таянишни, ҳалол ва виждонан меҳнат қилишлари лозимлиги ҳақида тилак билдирди.
Тадбирда илк лавозимга тайинланган судьяларга гувоҳнома ва Судьяларнинг одоб-ахлоқ кодекси, судья Нуриддин Муродовнинг яқинда нашрдан чиққан «Фитна қурбонлари» ҳамда «Менинг фалсафам» китоблари топширилди.
Мавзуга оид
11:05 / 10.11.2024
«Изоляторлар тўлиб кетган» – Олий суд раиси судьялар қатъиятсизлигининг оқибатлари ҳақида
15:50 / 09.09.2023
“Бизнинг халқ бефарқ эмас” – судлар ва судялар фаолияти ҳақида очиқ суҳбат
07:53 / 31.08.2023
Судьяликка талабгорлар синовларда нега 0 балл олганига изоҳ берилди
12:14 / 04.08.2023