Жаҳон | 19:04 / 18.07.2020
3955
1 дақиқада ўқилади

Британияда коронавирусдан ўлим ҳолатлари бўйича кунлик статистикани эълон қилиш вақтинча тўхтатилди

Ҳукуматнинг ҳисоблаш услубини қайта кўриб чиқиш тўғрисидаги кўрсатмасидан сўнг ана шундай қарор қабул қилинди.

Фото: PA MEDIA

 Буюк Британияда коронавирус инфекциясидан ўлим ҳолатлари бўйича кунлик статистикани эълон қилишни вақтинча тўхтатди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар берди.

 Ҳукуматнинг ҳисоблаш услубини қайта кўриб чиқиш тўғрисидаги кўрсатмасидан сўнг ана шундай қарор қабул қилинди.

 Экспертларнинг таъкидлашларича, Англияда вафот этганлар сонини ҳисоблаш Бирлашган қиролликнинг бошқа қисмидаги каби  олиб борилмаяпти, шу сабабли маълумотларда чалкашлик юз бериши мумкин.   

 Буюк Британия касаллик юқтирганлар сони бўйича дунёда 10-ўринда турибди – мамлакатда 293 минг киши касалликка чалинган, 45 мингдан ортиқ киши вафот этган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид