Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқанд шаҳрида ҳали битмаган 7 қаватли уйларни сотиб, одамларга 1,5 млрд сўмга яқин зарар келтирганлар терговга тортилди
Самарқандда қурилиш соҳасида сохта ҳужжатлар билан фуқароларга кўп миқдорда зарар келтирган шахслар жинояти очилди, дея Kun.uz`га маълум қилди Бош прокуратура матбуот хизмати.
Департаментнинг Самарқанд шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда аниқланишича, «Т.И.» МЧЖ таъсисчиси Ш.И. ва бошқалар Самарқанд шаҳри Рўдакий кўчасида 7 қаватли турар жой биносини қуриб, ушбу турар жой биносида ҳақиқатда қурилиш ишлари тўлиқ тугатилмаган бўлса-да, тегишли ҳужжатларга тугатилгани ҳақида сохта ёзув ва маълумотлар киритиб, яшаш учун яроқсиз бўлган, тугалланмаган турар жойларни фуқароларга сотиб, жами 1 млрд 146 млн сўм миқдорда зарар етказган.
Шунингдек, юқоридаги ҳолат каби «З.С.С.» МЧЖ раҳбари Э.Ш. ва бошқалар Рўдакий кўчасидаги бошқа бир 7 қаватли турар жой биносини охиригача тўлиқ қуриб битирмасдан, тегишли ҳужжатларга тугатилгани ҳақида сохта ёзув ва маълумотлар киритиб, яшаш учун яроқсиз бўлган, тугалланмаган турар жойларни фуқароларга сотиб, жами 300 млн сўм миқдорида зарар етказганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан «Т.И.» МЧЖ таъсисчиси Ш.И., «З.С.С.» МЧЖ раҳбари Э.Ш. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 192(11)-моддаси 2-қисми ва 228-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
15:44 / 25.06.2026
Қурилиш материаллари тармоғида кредитини тўлолмаётган корхоналар учун 50 млн доллар ажратилади
12:30 / 25.06.2026
Йирик лойиҳаларда маҳаллий қурилиш материаллари улуши оширилади
12:19 / 25.06.2026
Шавкат Мирзиёев қурилиш материаллари саноатида янги тизим яратишни топширди
11:36 / 23.06.2026