Тошкент шаҳрида 2358та койка захираси мавжуд — ҳокимлик
Тошкентдаги барча давлат тиббиёт муассасалари хатловдан ўтказилиб, 2358та койка захираси шакллантирилди, деб маълум қилди шаҳар ҳокимининг матбуот котиби Фурқат Маҳмудхўжаев.
Ҳокимлик вакилига кўра, пойтахтдаги 10та хусусий клиника коронавирус касаллигини даволаш бўйича амалий ёрдам беришига тайёр эканини билдирган.
«Ушбу клиникаларда айни пайтда 276та койка тайёр ҳолга келтирилган. 11та клиникада МСКТ аппаратлари ўрнатилган, 7тасида ПЗР тест ўтказиш учун лабораториялар билан жиҳозланган», – дея Маҳмудхўжаевнинг 18 июль куни АОКАда бўлиб ўтган брифингдаги сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Маълум қилинишича, койка захираларининг Тошкент шаҳри туманлари кесимидаги тақсимоти қуйидагича:
- Бектемир туманида — 6-сон шаҳар клиник шифохонасида 110та койка;
- Мирзо Улуғбек туманида — Республика ногиронлар реабилитация марказида 130та койка;
- Миробод тумани — 3-сон шаҳар клиник шифохонасида 100та койка; 1-Республика клиник шифохонасида 100та койка;
- Олмазор тумани — 2-Тиббиёт академияси (ТошМИ-2)да 412та койка;
- Учтепа тумани — Жаҳон тиллари университети ётоқхонасида 350та койка;
- Чилонзор тумани — Тошкент вилояти Марказий шифохонасида 120та койка;
- Юнусобод тумани — Нуронийлар санаториясида 300та койка ҳамда Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказида 400та койка;
- Яшнобод тумани — Нуронийлар санаториясида 156та койка, 4-сон шаҳар клиник шифохонаси (ТаПоиЧ)да 30та койка, 2-юқумли касалликлар шифохонасида 50та койка ва Республика ихтисослаштирилган травматология тиббиёт марказида 100та койка ҳозирланган.
Мавзуга оид
14:14 / 24.10.2024
Пойтахт дренаж тизимини яхшилаш учун 6 млрд сўм ажратилди
13:30 / 20.08.2024
Тошкент пропискаси ҳақидаги қонун бекор қилинади
07:29 / 08.07.2024
Тошкент шаҳри ЙҲХБнинг Юнусободдаги рўйхатдан ўтказиш бўлими вақтинча ёпилади
10:48 / 06.07.2024