Тошкент вилояти туманларининг ҳокимлари мурожаат билан чиқди. Зарур ҳоллар учун телефон рақамлари эълон қилинди
Тошкент вилояти туманларининг ҳокимлари аҳолига мурожаат қилиб, карантин тартибларига амал қилишни сўради, ҳудудда дорилар захираси шакллантирилгани ва тиббий ёрдам сифати яхшиланаётганини маълум қилди.
Тошкент вилояти тумани ҳокимлари ҳудуд аҳолисига мурожаат қилди. Бу ҳақида Тошкент вилояти матбуот хизмати хабар бермоқда.
Пискент тумани ҳокими Шуҳрат Ахмедов ўз мурожаатида аҳолига қариндошларнинг ҳолидан хабар олиш учун уларнинг хонадонларига бориш ўрнига телефон орқали мулоқот қилишни, карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда турли жарималарга дуч келмасликни тавсия қилди.
Шунингдек, туманда коронавирус туфайли ўлим ҳолати кузатилганини таъкидлаб, огоҳликни кучайтиришни сўради ва мурожаат қилиш ниятидан бўлганлар учун туман раҳбарларининг телефон рақамларини маълум қилди:
– туман ҳокими: (99) 822-46-06;
– туман прокурори: (98) 812 63 31;
– туман ИИБ бошлиғи: (99) 793-33-83;
– туман ДСИ бошлиғи (98) 311-10-86.
«Чиноз туманида бугунги кунга қадар аҳоли орасида коронавирусга чалинганлар аниқлангани йўқ. Лекин коронавирус юқтирганлар билан мулоқотда бўлган ёки хориждан қайтган, коронавирус аниқланган фуқароларнинг аксари тиббиёт муассасаларида, 12 нафари эса уй шароитида даволанмоқда. Туманда барча дори захиралари ҳам яратилган.
Мен туман аҳолисидан биринчи навбатда ўз-ўзлари ҳимоя қилишларини сўраган бўлардим», – деди Чиноз тумани ҳокими Акмал Мадиев аҳолига мурожаатида.
Чиноз туманида фаолият юритаётган колл-марказлар:
– 1273 қисқа рақамли тиббий-психологик маслаҳат маркази;
– 70-593-60-86 – кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилалар озиқ-овқат маҳсулотлари учун мурожаат маркази.
Бундан ташқари, Чиноз туман сектори раҳбарларининг ҳам телефон рақамлари маълум қилинди:
1-сектор: (98) 170 24 01 – туман ҳокими;
2-сектор: (99) 007 88 66 – туман прокурори;
3-сектор: (94) 422 41 42 – туман ИИБ бошлиғи;
4-сектор: (90) 905 50 65 – ДСИ раҳбари.
Янгийўл тумани ҳокими Фарҳод Мирзаев ҳам аҳолига мурожаат қилиб, туман аҳолисидан ўзларига эътиборли бўлишни сўради. Шунингдек, туманга ўпкани сунъий вентиляция қилиш аппарати олиб келинганини, ҳар бир фуқаро унда текширувдан ўтиш имконига эга эканини ва бунинг учун фуқароларга МФЙларда маълумот берилишини айтиб ўтди.
Мирзаевга кўра, Янгийўл туманида мавжуд 57та дорихонада нарх-наво қатъий назоратга олинган.
Қибрай тумани ҳокими Мираъзам Миркасимов ўз мурожаатида туманда 1267 рақамли ахборот-маслаҳат маркази очилгани, оилавий поликлиникалар ва қишлоқ врачлик пуктларида мобиль гуруҳлари ташкил этилгани, туман тиббиёт бирлашмасида дори захираси шакллантирилганини маълум қилди.
Бўстонлиқ тумани ҳокими Ғайрат Мадаминов ҳам аҳолига мурожаат қилиб, мурожаатлар бўлганда тўғридан тўғри ўзи билан боғланиш учун телефон рақамини маълум қилди:
(97) 879-01-07 – Бўстонлиқ тумани ҳокими.
Бекобод тумани ҳокими Фурқат Худойбердиев туман аҳолисига мурожаат қилиб, мурожаат қилувчилар учун масъулларнинг телефон рақамларини айтиб ўтди.
1-сектор раҳбари: (99) 001-01-48 – туман прокурори;
2-сектор раҳбари: (98) 308-13-23 – туман ИИБ бошлиғи;
3-сектор раҳбари: (98) 127-30-03 – туман ДСИ бўлими бошлиғи;
4-сектор раҳбари (93) 546-94-93, (98) 308-94-93.
Мавзуга оид
13:38 / 08.11.2024
Миср Тошкент вилоятида кўчмас мулк соҳасига инвестиция киритмоқчи
21:15 / 07.11.2024
Тошкент вилоятида иситиш мавсуми 8 ноябрдан бошланади
11:53 / 06.11.2024
Зойир Мирзаев Тошкент вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди
22:14 / 05.11.2024