Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Францияда жамоат жойларида ниқоб тақмаганлар жаримага тортилади
Францияда 20 июлдан бошлаб ёпиқ турдаги жамоат жойларида, жумладан дўконларда ниқоб тақмаган фуқаролар 135 евро миқдорида жаримага тортилади.
Le Parisien хабарига кўра, тез орада мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Оливье Веран ниқоб тақиш мажбурий бўлган жамоат жойларининг аниқ рўйхатини тақдим қилади. Вазирлик мутахассислари бу қоидани савдо марказлари, ёпиқ бозорлар, музейлар, банклар, ёпиқ турдаги автомобиль турар жойларида жорий қилишни таклиф этишган.
Ҳозирги вақтда бундай жарима жамоат транспортида ниқоб тақмаганлар учун жорий қилинган. Бошқа ҳолатларда ниқоб тақиш тавсиявий характерга эга.
Аввалроқ Франция бош вазири Жан Кастекс кейинги ҳафтадан бошлаб ёпиқ турдаги жамоат жойларида ниқоб тақиш мажбурий қилиниши ҳақида Сенатда баёнот берган эди. Бунга тааллуқли Декрет қабул қилинганидан сўнг, ёпиқ турдаги жамоат жойларида қўққисдан рейдлар ўтказилади.
Сўнгги вақтларда Францияда Covid-19 билан хасталанган беморлар сони кескин даражада ошиб кетди. Мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига кўра, коронавирус юқтириб олганлар сони 174 мингга яқинлашган. Улардан 105 минг нафари шифохоналарга ётқизилган, 30 мингдан ортиғи вафот этган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда жамоат жойларида ниқобсиз бўлиш базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваригача (1115000 сўм) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Мавзуга оид
08:59 / 15.06.2026
Зеленский G7 саммитида Трамп билан учрашишини маълум қилди
20:32 / 13.06.2026
Ўзбекистонликлар учун Францияда мавсумий иш таклиф этилмоқда
10:08 / 11.06.2026
Ёнилғи нархлари ошиши Европада электромобилларга талабни кучайтирди
10:40 / 09.06.2026