Жамият | 10:39 / 19.07.2020
2940
2 дақиқада ўқилади

Тошкент вилоятида қатъий чекловни бузган 245 нафар ҳайдовчига чора кўрилди

Қоида бузган ҳайдовчиларнинг асосий қисми Бўстонлиқ, Юқори Чирчиқ ва Бекобод туманлари ҳудудига тўғри келади. 

Республика махсус комиссиясининг қарорига асосан 2 ҳафта шанба ва якшанба кунлари автомобиллар ҳаракати қатъий чекланиши маълум қилинган эди.

Тошкент вилояти ИИББ ахборот хизмати хабарига кўра, жорий қилинган чекловлар юзасидан ички ишлар органлари ва ҳамкорликдаги ташкилотлар билан биргаликда олиб борилган тарғибот-ташвиқот ишлари ҳамда тушунтириш ва огоҳлантиришларга қарамай, вилоят бўйича жами 245 (шанба куни - 132, якшанба куни - 113) нафар ҳайдовчи ўзлари ва ўзгалар ҳаёти ва соғлигини хавфга қўйиб, карантин қоидаларини бузган ҳолда икки кун (шанба ва якшанба)да ҳам ҳаракатланишни давом эттиргани аниқланиб, тегишли чора кўрилиб автотранспортлар жарима майдонига қўйилди.

Қоида бузган ҳайдовчиларнинг асосий қисми Бўстонлиқ, Юқори Чирчиқ ва Бекобод туманлари ҳудудига тўғри келади. 

Республика махсус комиссиясининг қарорига асосан, шанба ва якшанба (18-19 июль ва 25-26 июль) кунлари республика миқёсида автотранспорт воситалари, шу жумладан, йўналишсиз таксилар ҳаракати тўлиқ тўхтатилиши эълон қилинган эди.

Шанба ва якшанба кунлари қуйидаги 2 тоифа автомашиналарга ҳаракатланиш учун рухсат берилади:

махсус рухсатнома (стикер)лари бор бўлган автотранспортлар;

махсус рухсатнома (стикер)сиз юриш ҳуқуқига эга бўлган автотранспортларга.

Шунингдек, аҳолига "ўзини ўзи яккалаш" ҳаёт тарзига қатъий риоя этган ҳолда ўз уйларида қолиш, давлат органлари ва муассасалари, хўжалик бирлашмалари ҳамда бошқа ташкилотларга – ходимларни ишга жалб этмаслик, ходимларнинг ушбу кунларда уйда қолиши учун шароит яратиш белгиланган.

Мавзуга оид