Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистоннинг учта вилояти майдонларини суғориш учун Тожикистон сув омборидан қўшимча сув олинади
“Бахри Точик” сув омборидан қўшимча сув чиқаришни ташкил қилиш мақсадида Тожикистонга ҳар хил насослар ва бошқа моддий-техник ресурслар етказиб берилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 18 июлда қабул қилинган тегишли фармойишига асосан жорий йилда кузатилаётган сув танқислиги шароитида республиканинг Сирдарё ҳавзасига боғланган майдонларидаги қишлоқ хўжалиги экинларини суғориш учун Тожикистоннинг “Бахри Точик” сув омборидан қўшимча сув олинади.
Сув хўжалиги вазирлиги хабарига кўра, фармойишга асосан “Бахри Точик” сув омборидан қўшимча сув чиқаришни ташкил қилиш мақсадида Тожикистонга қуввати 500 л/с, сув чиқариш баландлиги 10 м бўлган 5 дона А50ГО-0,5/10 русумли насос агрегати, 20 дона ЭЦВ турдаги ҳар хил насослар ва бошқа моддий-техник ресурслар етказиб берилади.
Шунингдек, насос станцияларини таъмирлаш-тиклаш харажатлари қоплаб берилади. Бу ишларни амалга ошириш учун Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси ҳисобидан 1,5 млрд. сўм маблағ ажратилади.
Ушбу моддий-техник ресурслар Тожикистон Энергетика ва сув ресурслари вазирлигининг тегишли ташкилотига қайтариб олмаслик шарти билан топширилади.
Мавзуга оид
08:20 / 20.05.2026
Ўзбекистон сув истеъмоли юқори давлатлар рейтингига кирди
17:59 / 16.05.2026
Ўзбекистон кунлик сув истеъмоли юқори бўлган давлатлар қаторига кирди
07:18 / 05.05.2026
Сувни ифлослантирганлик учун жарима миқдори кескин оширилди
18:55 / 19.04.2026