Тарихда илк марта «Олтин тўп»ни топшириш маросими ўтказилмайди
France Football нашри 2020 йилда «Олтин тўп»ни топшириш маросимини ўтказилмаслигини эълон қилди.
Журнал буни совринни топшириш учун адолатли шароит йўқлиги билан изоҳлади.
«Олтин тўп» соврини 1956 йилда таъсис қилинган ва дастлаб фақат Европа клубларида тўп тепувчи европалик футболчиларга топширилган. Шу сабабли ҳам уни Марадона ва Пеле сингари машҳур футболчилар қўлга киритолмаган.
1995 йилдан бошлаб қоида бироз ўзгарган ва соврин Европа клубида тўп тепувчи исталган миллатли футболчига бериладиган бўлган. 2007 йилда эса қоидалар ҳозирги кўринишга келган ва совринни дунёнинг исталган клубида тўп тепувчи, исталган миллатга мансуб футболчи олиши мумкин бўлган.
2010 йилда «Олтин тўп» соврини билан ФИФАнинг «Йил футболчиси» соврини бирлаштирилиб, «ФИФА Олтин тўпи»га айлантирилган.
2016 йилдан бошлаб ФИФА ва France Football ўртасидаги ҳамкорлик бекор қилинган ва совринни яна машҳур журнал топширадиган бўлган.
France Football нашрининг «Олтин тўп»ини энг кўп қўлга киритган футболчилар Йоҳан Кройфф (Нидерландия, 1971, 1973, 1974), Мишель Платини (Франция, 1983, 1984, 1985), Марко ван Бастен (Нидерландия, 1988, 1989, 1992) ва Криштиану Роналду (Португалия, 2008, 2016, 2017) ҳисобланади – 3тадан. Аргентина миллий жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси ҳисобида 2та соврин бор (2009, 2019). Қайд қилиш жоизки, «ФИФА Олтин тўпи» (2010-2015 йиллар) бўйича алоҳида статистика юритилади.
Мавзуга оид
10:50 / 01.11.2024
France Football бош муҳаррири Винисиус нега «Олтин тўп» ютмаганини тушунтирди
15:33 / 30.10.2024
Винисиуснинг фанатлари нафратини Родрининг «адаш»ларига сочишди
16:30 / 29.10.2024
Эгасини топган «Олтин тўп». Ёки «Реал»га нисбатан адолатсизлик қилиндими?
02:55 / 29.10.2024