Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент шаҳрининг географик ахборот-таҳлилий тизими жорий этилади
«Рақамли Тошкент» комплекс дастури доирасида Тошкент шаҳрининг географик ахборот-таҳлил тизимини жорий этилади. Бу 2020 йил 16 июлдаги ҳукумат қарорида кўзда тутилган.
«Тошкент шаҳрида рақамли технологияларни кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент қарори ижросини таъминлаш мақсадида қабул қилинган мазкур ҳужжат билан «Рақамли Тошкент» геоахборот тизими орқали давлат органлари ва ташкилотлари маълумотларини йиғиш, қайта ишлаш ва таҳлил қилиш схемаси, Тошкент шаҳрининг географик ахборот-таҳлилий тизимини жорий этиш режа жадвали, «Давлат органлари ва ташкилотларининг ўзаро электрон ҳамкорлиги тартиби тўғрисида»ги низом тасдиқланган.
«Қарор асосида Тошкент шаҳрининг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига оид кўрсаткичларини тўплаш, қайта ишлаш, таҳлил қилиш ва сақлаш, ижтимоий-иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий вазиятни ҳар томонлама баҳолаш, муаммоларни ҳал қилиш қиёсий баҳолаш, тенденциялар, стратегиялар, прогнозлар, воқеа-ҳодисаларни ривожланишига оид дастур ва режаларни аниқлаш, жамоат хавфсизлиги ва фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларнинг бартараф этиш мақсадида масъул раҳбарларга ахборот-таҳлилий кўмаклашиш, давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот тизимлари, маълумотлар базалари ва бошқа ахборот манбаларини интеграциялаш каби муҳим натижаларга эришиш кўзда тутилган.
«Рақамли Тошкент» комплекс дастури доирасида Тошкент шаҳрининг географик ахборот-таҳлилий тизимини жорий этиш режа жадвали асосида 41 та банддан иборат чора-тадбир амалга оширилади», дея АКТ вазири матбуот котиби Шерзод Аҳмадовнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Мавзуга оид
16:28 / 13.06.2026
Тошкентда йўл талашган ҳайдовчи иккинчи ҳайдовчига таёқ билан ҳужум қилди
20:06 / 10.06.2026
Президент ҳузурида Ислом цивилизацияси марказининг фаолияти ва режалари кўриб чиқилди
16:55 / 09.06.2026
Бизнес-омбудсман Тошкентдаги рекламаларни бузишда қонуний йўл тутишга чақирди
10:25 / 09.06.2026