Тошкент вилоятида ЙПХ инспекторлари томонидан ноқонуний рангли металлар фош этилди
Суриштирув жараёнида автомашинада умумий оғирлиги 1510 килограмм бўлган рангли металл парчалари борлиги аниқланди.
Жорий йил 19 июль куни Тошкент вилоятининг “Чинор” мунтазам ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ инспекторлари кичик сержант Ж. Абдураҳмонов ва сафдор Я. Тошев томонидан текшириш учун “ИСУЗИ” русумли транспорт воситаси тўхтатилди.
Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати хабарига кўра, транспорт воситасини кўздан кечириш вақтида автомобилнинг юкхонасида қопларга яширинган алюмин парчалари борлиги аниқланган.
Ҳайдовчи, 1986 йилда туғилган У.А.дан ушбу алюмин парчаларининг ҳужжатлари сўралганда, ҳеч қандай меъёрий ҳужжатлар тақдим этмаган. Шундан сўнг ушбу рангли металлар билан биргаликда тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Оҳангарон тумани ИИБга топширилди.
Суриштирув жараёнида автомашинада умумий оғирлиги 1510 килограмм (1,5 тонна) бўлган рангли металл парчалари борлиги аниқланди.
Мавзуга оид
13:38 / 08.11.2024
Миср Тошкент вилоятида кўчмас мулк соҳасига инвестиция киритмоқчи
21:15 / 07.11.2024
Тошкент вилоятида иситиш мавсуми 8 ноябрдан бошланади
11:53 / 06.11.2024
Зойир Мирзаев Тошкент вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди
22:14 / 05.11.2024