Жаҳон | 21:11 / 20.07.2020
5686
2 дақиқада ўқилади

Хитойнинг Huawei’га қарши чораларга қандай жавоб қайтариши мумкинлиги айтилди

Аввалроқ Буюк Британия ҳукумати Huawei’га 2027 йилгача мамлакатда 5G тармоқлари ўрнатишни тақиқлаганди. 

Агарда ЕИ Huawei компаниясини Евроиттифоқ ҳудудида 5G тармоғига киришдан маҳрум қиладиган бўлса, Хитой ҳукумати Европа телекоммуникацион гигантлари –Nokia ва Ericsson компанияларига қарши чеклов чоралари киритиши мумкин. Бу ҳақда ўз манбаларига таяниб Wall Street Journal ёзмоқда.

Нашрнинг ёзишича, Хитой савдо вазирлиги Nokia ва Ericsson компанияларига Хитойда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни учинчи мамлакатларга сотишга рухсат бермасликни кўзда тутувчи назорат механизмини яратишни кўриб чиқмоқда. Манбанинг сўзларига кўра, бу энг кескин режа бўлиб, Евроиттифоқ Хитой компанияларига чеклов киритган тақдирда амалга ошади.

Январ ойида Financial Times газетаси Евроиттифоқ Хитой компанияларининг Европа ҳудудида 5G тармоғини ўрнатишига нисбатан чеклов киритиши мумкинлиги ҳақида ёзганди. Қайд этилишича, Huawei ва ZTE тармоқнинг "нозик" қисмларига киритилмайди.

Аввалроқ Буюк Британия ҳукумати Huawei’га 2027 йилгача мамлакатда 5G тармоқлари ўрнатишни тақиқлаганди

АҚШ эса Huawei ва ZTE компанияларини миллий хавфсизликка таҳдид деб эълон қилган.

Мавзуга оид