Хусусийлаштириш: ижарага олувчи камроқ тўлайди
Ижарага олинган давлат мулки объектини хусусийлаштириш натижасида сотиб олган ижарага олувчининг охирги бир ярим йил давомидаги ижара учун айрим харажатлари ҳисобланади (425-сон ВМҚ).
Ҳисоблаш миқдори хусусийлаштириш усулига боғлиқ:
олинаётган мулкнинг харид қийматини тўлаган ҳолда – харид қийматининг умумий нархидан 25 фоиздан ошмаган миқдорда;
«ноль» харид қиймати бўйича – харажатлар инвестиция мажбуриятлари миқдорига нисбатан тўлиқ ҳисобланади.
Norma’нинг ёзишича, ижарага олувчи томонидан охирги 18 ой давомида ижара объектида жойлашган бино ва иншоотларнинг, бошқа асосий воситаларнинг модернизациясига ва капитал таъмирлаш учун амалга оширилган, ушбу объектда янги иш жойларини яратишга хизмат қилган харажатлар ҳақида сўз бормоқда. Бунда балансда сақловчига ажратиладиган ижара тўлови миқдорини пасайтириш ҳисобига қопланган харажатлар чегирилади.
Ҳисоблашдан фойдаланиш учун Давлат активларини бошқариш агентлигининг ҳудудий бошқармаларига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиш лозим:
аудиторлик ва баҳолаш ташкилотлари, Қурилиш вазирлигининг тегишли хизматлари хулосалари;
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тегишли туман бўлинмасининг маълумоти.
Давлат мулки объектларини танлов савдоларида ва тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш йўли билан сотишда инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг энг кам миқдорини ва турларини белгилаш, шунингдек давлат мулки объектларининг олди-сотди шартномаларининг харидорлар томонидан бажарилишини назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомга тегишли қўшимчалар киритилди.
Ҳужжат 7.07.2020 йилдан кучга кирган.
Мавзуга оид
21:00 / 12.11.2024
Россияда мигрантлар учун уй-жой ижараси қоидалари кучайтирилади
13:32 / 06.11.2024
Тошкентда октябрда уй-жойлар учун ижара нархи ошиши секинлашди
20:28 / 01.11.2024
Фермер энди ерга ижара ҳуқуқини сотиши мумкин – саволларга жавоблар
19:11 / 04.10.2024