Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Грецияда россиялик икки денгизчи 253 йилга қамалди
Греция суди денгизчиларни мамлакатга ноқонуний мигрантларни олиб кириш ва бошқа жиноятларга алоқадор деб топди. Улар айбларига иқрор бўлишмади.
Грецияда россиялик Константин Семёнов ва Иван Возниковцев мигрантларни ноқонуний ташиш, одам савдоси ва чегарани ноқонуний кесиб ўтишди айбланиб, уларнинг ҳар бирига 253 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Грецияда бундай жиноятлар учун қамоқ муддати айбланувчилар ташиган ноқонуний мигрантлар сонидан келиб чиқиб тайинланади. Семёнов ва Возниковцев билан боғлиқ ҳолатда 20дан ортиқ мигрант ҳақида сўз борган.
Айбланувчилар Туркияга ишлагани келишгани, туристларни ташиш билан шуғулланамиз деб ўйлашганини айтишган. Уларнинг қандай қилиб суд олдида жавобгар бўлиб қолишгани ҳақида Халқаро инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг Россиядаги бўлими раҳбари Иван Мельников қуйидагиларни айтди:"Улар денгизга чиқишган, аммо яхтаси бир неча марта бузилганидан кейин иш берувчига хабар қилишган. Иш берувчи уларга ёрдам жўнатилишини айтган, аммо ёрдам ўрнига ноқонуний мигрантлар ўтирган қайиқлар келган. Иш берувчи денгизчиларга таҳдид қилганидан сўнг улар мигрантларни бортга олишга мажбур бўлган".
Айбланувчилар судда айбларини тан олмаган.
Мавзуга оид
18:43 / 08.07.2026
Россияда чет эл фуқароларининг яшаши қоидаларини кучайтирадиган қонун қабул қилинди
11:55 / 02.07.2026
Ўзбекистонга пул ўтказмаларида Россиянинг улуши пасайишда давом этмоқда
12:17 / 30.06.2026
1,6 млн ўзбекистонлик иши туфайли рўйхатга олиш вақтида доимий яшаш жойида бўлмаган
20:27 / 26.06.2026