Жаҳон | 21:12 / 21.07.2020
2378
1 дақиқада ўқилади

Лондон биринчи марта энг оммабоп туристик йўналишлар юқори ўнталигига кирмади

Бир йил аввал брон қилишлар сони бўйича етакчилик қилган Британия пойтахти бу йилги рейтингда 11-ўриндан жой олди.

Лондон тарихда биринчи марта Европадаги энг оммабоп туристик шаҳарлар рўйхатининг юқори ўнталигига кирмади. Бу ҳақда MarketWatch нашри ForwardKeys компанияси тадқиқотларига таяниб хабар берди.

Бир йил аввал брон қилишлар сони бўйича етакчилик қилган Британия пойтахти бу йилги рейтингда 11-ўриндан жой олди. ForwardKeys маълумотига кўра, айни пайтда шаҳарда брон қилишлар ҳажми 2019 йилги кўрсаткичнинг 5 фоизга яқинини ташкил этмоқда.

"Лондон туристлар учун дунёдаги энг оммабоп йўналишлардан бири. Унинг юқори ўнталикдан чиқиб кетиши COVID-19 пандемияси оқибатлари қанчалик даҳшатли эканлигини кўрсатади", - дейди ForwardKeys вице-президенти Оливье Понти.

Тадқиқот натижалари авиакомпаниялар, меҳмонхона ва туристик операторлар акцияларига маблағ киритадиган инвесторлар учун огоҳлантириш бўлиши мумкин, деб ёзади MarketWatch.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид