SpaceX ракетаси Жанубий Кореянинг ҳарбий сунъий йўлдошини орбитага олиб чиқди
Илон Маскнинг SpaceX компаниясига тегишли Falcon 9 ракета ташувчиси Жанубий Кореянинг Anasis-II ҳарбий алоқа сунъий йўлдошини орбитага чиқарди. Парвоз трансляцияси компания сайтида намойиш этилди.
Falcon 9 АҚШ Шарқий соҳил вақти билан соат 17:30 (Тошкент вақти билан 2:30)да Флорида штатидаги Канаверал космодромидан учирилди.
Falcon 9 ракета ташувчисининг биринчи кўп марталик поғонаси саккиз ярим дақиқадан сўнг Атлантика океанидаги Just Read the Instructions сузувчи платформасига қўндирилди. Май ойи охирида ракетанинг ушбу биринчи поғонаси астронавтлар Даг Херли ва Роберт Бенкен томонидан Халқаро космик станцияга Crew Dragon космик кемасини учириш учун ишлатилган.
SpaceX’нинг маълум қилишича, Anasis-II сунъий йўлдоши Жанубий Корея томонининг илтимосига биноан трансляцияда намойиш этилмади.
30 май куни Falcon 9 ракетаси SpaceX’нинг Crew Dragon кемасини орбитага олиб чиқди. Бу хусусий компаниянинг биринчи космик парвози бўлди. АҚШ учун ҳам бу тўққиз йил ичида учувчи билан амалга оширилган биринчи парвозга айланди: 2011 йилда Space Shuttle дастури ёпилгандан кейин Россиянинг «Союз» космик кемалари NASA астронавтларини ХКСга олиб борган.
Мавзуга оид
02:35 / 12.11.2024
NBC: Жанубий Корея президенти Трамп билан учрашув олдидан голф машғулотларини қайта бошлади
17:52 / 11.11.2024
LG дунёдаги биринчи чўзилувчан дисплейни намойиш қилди
12:38 / 11.11.2024
Алишер Абдусаломов Жанубий Корея президентига ишонч ёрлиқларини топширди
00:08 / 11.11.2024