Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олмазорда безорилик содир этган шахслар суд олдида жавоб беради
Ҳолат юзасидан Олмазор тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан жиноят иши қўзғатилган.
2020 йилнинг 17 февраль кунидан 18 февраль кунига ўтар кечаси тахминан соат 01:00да 32 ёшли А.С. жиноий шериги 29 ёшли Х.Ғ. билан Тошкент шаҳар Олмазор туманида жойлашган бильярд клубига спиртли ичимлик таъсирида маст ҳолатда келган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, мазкур клуб иш бошқарувчиси 55 ёшли Д.И. иш вақти якунланганини айтса-да, улар жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, Д.И.ни ахлоқсиз сўзлар билан ҳақорат қилиб, сабабсиз уриб дўппослаганлар.
Билдирилишича, ўша вақтда бильярд клубда бўлган ишчилар ва мижозлар А.С. ва Х.Ғ.нинг безорилик ҳаракатлари олдини олиш чорасини кўрганликларига қарамай, уларга жиддий қаршилик кўрсатиб бильярд тошларини отиб, ўзларидан узоқлаштириб такроран Д.И.нинг баданига стул билан уриб, муштлари билан юзига ва баданининг турли жойларига уриб дўппослаб, Д.И.га соғлиқни қисқа муддатга бузилишига олиб келган енгил тан жароҳатлари етказиб, ҳодиса жойидан яширинганлар.
Мазкур ҳолат юзасидан Олмазор тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари натижасига кўра А.С. ва Х.Ғ.га Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми «г» банди (жамоат тартибини сақлаш вазифасини бажариб турган ҳокимият вакили ёки жамоатчилик вакилига ёхуд безорилик ҳаракатларининг олдини олиш чорасини кўрган бошқа фуқароларга қаршилик кўрсатиб содир этилган безорилик) билан айб эълон қилиниб, жиноят иши туман прокуратурасига юборилган.
Мазкур жиноятни содир этган шахс 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Мавзуга оид
18:32 / 10.06.2026
Йўл талашиб аёл ҳайдовчини ҳақорат қилган эркак 15 суткага қамалди
13:51 / 24.04.2026
Чирчиқ шаҳрида кўча ечими ва безорилик билан шуғулланган шахслар қўлга олинди
13:39 / 07.04.2026
Самарқандда «кар ҳайдовчи таҳқирлангани» ҳақидаги видео саҳналаштирилгани маълум бўлди
10:39 / 11.03.2026