Жамият | 10:39
2508
2 дақиқада ўқилади

Тошкентда “Гелик”ни катта тезликда бошқарган ҳайдовчига чора кўрилди

Пойтахт кўчаларида ҳайдовчи машинасини соатига 200 кмдан ҳам ортиқроқ тезликда ҳайдаган. Қоидабузарлик ҳолати тасвирга олиниб, унинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасига ҳам жойланган.

Фото: ЙҲХБ

Пойтахт ЙҲХБ ҳолат юзасидан тезкор ўрганиш ўтказган. Машина топилиб, ҳайдовчининг шахсига аниқлик киритилган. Маълум бўлишича, ҳолат 9 мартга ўтар кечаси Сергели тумани ҳудудида содир бўлган

Mercedes-Benz машинасига “мигалка” қўйиб, юқори тезликда ҳаракатлангани учун ҳайдовчига нисбатан тегишли тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилган. Машина эса вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига жойлаштирилган.

Идора эълон қилган видеода ҳайдовчи қилган хатти-ҳаракати учун узр сўраган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда BMW ҳайдаган мактаб ўқувчиси йўл-патрул ходимини уриб кетган ва ҳодиса оқибатида ходим вафот этганди. Шундан сўнг Ўзбекистон бўйлаб кенг кўламли рейдлар бошланди

Хусусан, 26 февралдан 3 мартгача ижтимоий тармоқларда йўл безорилиги акс этган жами 107 та видеолавҳа аниқланган. Бу видеолар асосида 66 нафар ҳайдовчига нисбатан баённомалар расмийлаштирилиб, 62 та автомобил жарима майдонига жойлаштирилган.

Асрор Абдуназаров
Тайёрлаган Асрор Абдуназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид