Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Таиланддаги туризмга ихтисослашган компаниялар оммавий равишда ёпилмоқда
Январдан июнгача муддатда мингдан ортиқ компаниялар ўз лицензияларини давлатга қайтариб берган.
COVID-19 пандемияси натижасида жаҳон туризм бозоридаги кескин пасайишлар ортидан Таиланддаги туроператорлар бизнесни оммавий равишда тарк этмоқда. Бу ҳақда Bangkok Post газетаси хабар бермоқда.
Хорижлик меҳмонларга хизмат кўрсатиш соҳасидаги фирмаларнинг 30 фоиздан ортиғи, хусусан, туроператорлар, сувенир дўконлари, ресторанлар, экскурсия автобусларига эга компаниялар апрелда фаолиятини тўхтатганди. Уларнинг аксарияти ўз активларини сота бошлади ва ёпилмоқда.
Таиланд туроператорлар ассоциацияси маълумотларига кўра, январдан июнгача муддатда мингдан ортиқ ана шундай компаниялар ўз лицензияларини давлатга қайтариб берган.
Таиландда хорижлик туристларнинг йиллик ҳажми прогнози ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 80 фоизга тушиб кетди.
Хабар қилинишича, асосан хитойлик сайёҳларга хизмат кўрсатадиган фирмалар муаммога дуч келган.
Таиланд спорт ва туризм вазирлигининг ҳисоб-китобига кўра, мамлакатда туризм соҳасидаги корхоналарнинг 60 фоизи ёпилиши мумкин.
Мавзуга оид
18:20 / 04.07.2026
Тошкентнинг ҳар бир туманида 15-20 тадан жамоат ҳожатхоналари қурилади
09:40 / 03.07.2026
Пхукетда икки ўзбекистонлик ушланди
17:59 / 24.06.2026
638 млн сўм - Ўзбекистондан ўтувчи ҳашаматли поездга чипта савдоси очилди
12:02 / 18.06.2026