Ўзбекистон | 21:07 / 22.07.2020
10791
1 дақиқада ўқилади

Тимур Ишметов «Халқ банки» кузатув кенгаши раиси этиб сайланди

Ўзбекистон Молия вазири Тимур Ишметов АТ «Халқ банки» кузатув кенгаши раиси этиб сайланди. Шу пайтгача, банк кузатув кенгашига Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Жамшид Қўчқоров раҳбарлик қилганди.

Маълум қилинишича, кенгаш таркибига Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири ўринбосари Адиз Бобоев, «Илим» (Россия) ички аудит гуруҳи вице-президенти Сирожиддин Зайнуддинов ҳамда Mubadala (БАА) инвестицион компанияси вице-президенти Сирил Латроч ҳам сайланган.

Аввалроқ, Ишметов давлат улуши баланд бўлган банклар кузатув кенгашларида хорижий мустақил директорлар ўрни 30 фоизгача кўпайишини билдирганди.

Шу пайтгача, «Ўзсаноатқурилишбанк» кузатув кенгашини бошқариб келган Тимур Ишметов ўрнини шу банкнинг бошқарув раиси лавозимида ишлаган, айни пайтда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари Азиз Воитов эгаллаган.

Мавзуга оид