Хитой АҚШнинг Уҳандаги консуллигини ёпиши мумкин - Reuters
Аввалроқ АҚШ ҳукумати Хитойнинг Хьюстондаги консуллигини ёпишни талаб қилганди.
Хитой Американинг Уҳандаги консуллигини ёпиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда ўз манбаларига таяниб Reuters агентлиги хабар берди.
Аввалроқ Хитой ташқи ишлар вазирлиги АҚШ ҳукумати ХХРнинг Хьюстондаги консуллигини ёпишни талаб қилганини билдирганди. Хитой ташқи ишлар вазирлиги вакили Ван Вэньбинь Вашингтон ўз талабидан воз кечмаса, Хитой зарур чораларни кўришини айтганди.
АҚШ давлат департаменти матбуот хизмати раҳбари Морган Ортэгуснинг маълум қилишича, Хитойнинг Хьюстондаги консуллиги "Америка интеллектуал мулки ва америкаликларнинг шахсий маълумотларини ҳимоя қилиш мақсадида" ёпилмоқда.
Хитой ОАВнинг маълумот беришича, АҚШ консуллик ёпилиши учун 72 соат муҳлат берган.
АҚШ ва Хитой ўртасидаги муносабатлар 2020 йилда анча ёмонлашди. Икки мамлакат бир-бирига нисбатан санкциялар жорий этмоқда.
Мавзуга оид
22:03 / 12.11.2024
АҚШ ҳукумати НУЖ бўйича баъзи маълумотларни ошкор қилиши мумкин
16:55 / 12.11.2024
Трамп миллионлаб мигрантларни депортация қилишни режалаштирмоқда — ОАВ
09:15 / 12.11.2024
АҚШ Сурияда эронпараст гуруҳлар объектларига зарба берди
16:42 / 11.11.2024